26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Президент шаҳар шанбалигида иштирок этди

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев “Таза Қазақстан” республика экологик акцияси доирасида ташкил этилган умумшаҳар шанбалигида иштирок этиб, Астанадаги “Улитов” хиёбонига кўчат ўтқазди.

Президент билан биргаликда кўнгиллилар, “Ассамблея ёшлари” ташкилоти вакиллари, фан, бунёдкорлик саноати, маданият, спорт соҳаларида фаолият юритаётган фаол ёшлар иштирок этиб, 430 туп кўчат ўтқаздилар.

Қ. Тўқаев ёшлар билан мулоқотда бўлди. Президент жамиятда экология маданиятини шакллантириш, табиатни муҳофаза қилиш муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

– Дарҳақиқат, мамлакатимизни ободонлаштириш катта давлат аҳамиятига молик вазифадир. Бу бугун эълон қилинадиган ва эртага унутиладиган бир марталик тадбир эмас. Бу иш мунтазам равишда олиб бориладиган амалиёт бўлади. Ватанимизни тоза сақлашимиз керак. Бу миллий муаммо. Қозоғистон тоза бўлиши керак. Ҳеч ким ифлос мамлакатга меҳмон ёки сармоядор сифатида келмайди. Лекин, биринчи навбатда, Қозоғистоннинг тоза ва гўзал бўлиши биз учун, яъни одамлар учун зарур. Бу кундалик турмуш тарзига айланиши керак. Шунингдек, бу борадаги ишлар нафақат пойтахт ва йирик шаҳарларда, балки кичик шаҳарча, туман ва қишлоқларда ҳам мунтазам ташкил этилмоқда. Бутун Қозоғистонни тоза сақлаш ёшларга боғлиқ. Мен ёшларга ишонаман. Шу боис ёшлардан умидим катта, – деди Давлат раҳбари.

Президент қонун устуворлиги ва тартиб барчага тегишли эканини айтиб, бузғунчиликка қарши дадил курашиш зарурлигини таъкидлади.

– Ватанимиз билан фахрланишимиз керак. Бузғунчиларга қарши қатъий курашишимиз керак. Улар қонун доирасида қатъий жазоланишини ҳам айтдим. Ҳамма нарсанинг чегараси бор. Мамлакатимизда тартиб бўлиши шарт. Қонунга барча риоя қилиш керак, – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев.

Шундан сўнг Давлат раҳбари Ботаника боғига ташриф буюриб, шаҳар миқёсида ўтказилаётган шанбаликда иштирок этаётган аҳоли, пойтахт коммунал хўжалиги ходимларига миннатдорчилик билдирди. 

Akorda.kz, 2024-05-01, 03:27 235
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.