26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Шаҳмат – билимдонлар беллашуви

Албания давлатида 27-28 апрель кунлари шаҳматдан ўтган Жаҳон чемпионатида 8 ёшгача бўлган болалар ўртасида 7 ёшли Нурислом Султонхон фахрли 3-ўринни қўлга киритиб, бронза медали соҳиби бўлди. 

Бу – улкан ютуқ. Шаҳматдан кучли ҳисобланган Ҳиндистон ва Украинадан келган тенгқурлари очко ҳисобида олдинга чиқишди, холос. Нурислом Бобур ўғли айни пайтда Туркистон шаҳридаги 15-ўрта мактабнинг 1-синфида аъло баҳоларга ўқиш баробарида сувда сузиш спорти билан ҳам шуғулланади. 

Н. Султонхон 2023 йил июнида Тошкентда ўтган Осиё чемпионатида кумуш медаль, 2023 йил декабрь ойида Дубайда ўтган Осиё чемпионатида бронза медаль, 2024 йил февралда ҚР чемпионатида кумуш медални қўлга киритиб, Ватанимиз байроғини мағрур ҳилпиратган. 

Нурисломнинг опаси, 3-синф ўқувчиси Аминахон ва 3 ёшли синглиси Мадинахон ҳам шаҳмат билан дўст тутинишган. Зотан, шаҳмат – ақл бадантарбияси, дея бежиз айтишмаган. 

 

 

Саид ХАЙРУЛЛОҲ., 2024-05-04, 21:07 124
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.