26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Ёш тадбиркорлар'' клуби ташкил этилди

Туркистон шаҳрида ёш ишбилармонлардан иборат «Ёш тадбиркорлар клуби» фаолиятини бошлади. Клубнинг дастлабки йиғилишида вилоят тадбиркорлар палатаси директори муовини Ербўл Ауелбеков, Туркистон шаҳри ҳокими ўринбосари Мекенхан Қириқбаев ҳамда маънавий пойтахтнинг фаол тадбиркорлари иштирок этди.

Клубнинг асосий мақсади – тадбиркорлик ташаббуси билан чиққан ёшлар билан учрашиш, улар ўртасида тадбиркорликни тарғиб қилиш ва қўллаб-қувватлаш, давлат ва жамоат тузилмалари ўртасидаги ҳамкорликни мувофиқлаштириш. Унинг аъзолари бўлғуси масалаларни ижобий ҳал этиш ва тадбиркорлик соҳасини ривожлантиришда фаол иштирок этишга келишиб олишди.

– Минтақадаги 200 000дан зиёд тадбиркорнинг 70 000га яқини 35 ёшга тўлмаган ёшлардир. Ёш тадбиркорлар улуши салмоқли бўлгани туфайли, турфа масала ва таклифлар ҳам етарли бўлади. Шу ва бошқа ҳолатларни ҳисобга олиб, «Ёш тадбиркорлар клуби»ни ташкил этишга қарор қилдик, – деди Ербўл Асфандиярули.

Учрашувда шаҳар раҳбарининг муовини Мекенхан Қўзиханули туркий оламнинг сайёҳлик маркази бўлган Туркистон шаҳри номига муносиб бўлиши учун тадбиркорлар алоҳида аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. Шунингдек, у ёш тадбиркорлар фаолиятини оммалаштириш учун телеканал ҳамда газета ва журналларда ёритиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини айтиб ўтди.

2024-05-07, 03:02 83
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.