26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Чордарада ичимли сув масаласи ҳал бўлди

Чордара сув тўғони тўлиқ таъмирлангач, 7 балли зилзилага ҳам бардош бера олади. Тўғонни янгилаш ишлари билан танишиш мақсадида келган ҚР Экология, геология ва табиий захиралар вазири Серикқали Брекешов ва Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеевлар маҳаллий аҳолининг қатор саволларига атрофлича жавоб беришди.
Сирдарёдаги сув камайиб, Чордара сув омбори тўлмай қолиши туфайли бу йил ёз ойларида ичимли сув сифати кескин ёмонлашди, зарарсизлантириш ишларига эҳтиёж кучайди, чордараликлар тирикчилик манбаидан айрилаёзди. Қолаверса, ёғингарчилик ҳам кам бўлиб, қўшни мамлакатлардан келадиган сув ҳажми камайиб кетди.
Ушбу сабаблар туфайли Чордара станцияси фаолияти ҳам тўхтаб қолиш даражасига етди. 80-йилларда фойдаланишга топширилган мазкур йирик иншоот ҳам эскириб, деярли яроқсиз ҳолатга келиб қолган эди.
Вилоят ҳокимининг таъкидлашича, ушбу масалани атрофлича ҳал этиш учун шаҳардан 34 чақирим узоқликда жойлашган “Тастанбек” ерости сув манбасидан фойдаланишга киришилди. У ердаги сув сифати текширилиб, республика бюджетидан молиялаштирилса, кифоя. Лойиҳа келгуси йилда тўлиқ амалга оширилади.
Чордараликлар ҳудуддаги сув муаммосини тўлиқ ҳал қилиб беришни сўраб, ҳокимга мурожаат қилишди. Сувсизлик натижасида шўрхок ерлар кўпайиб, Жетисай, Мақтаарал ва Чордара туманларида бу ҳол яққол кўзга ташланмоқда.
 Ушбу муаммоларнинг ечими – обикор ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, тупроқ унумдорлигини ошириш мақсадида ишдан чиққан барча дренаж насосларини тиклашдир.
Ҳозирча, Жетисай тумани бўйича Ислом тараққиёт банки ҳисобидан 210та насосни янгилаш учун иккита лойиҳа босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Агар биринчи босқич муваффақиятли бажарилса, Чордара туманидаги 64513 гектар обикор ернинг мелиоратив ҳолати яхшиланади. Иккинчи босқичда эса Чордара ва Жетисай туманидаги 512та дренаж иншооти молиялаштирилади.
2019 йилда сув иншоотларини ривожлантиришга республика бюджетидан 7 млрд. 733 млн. тенге ажратилган эди. Ушбу маблағ 50 йил муқаддам барпо этилган сув омборини босқичма-босқич янгилаш ишларига сарфланмоқда. Улар 2022 йилда тўлиқ ниҳоясига етади. Сув омборига электрон ҳисоблагичлар ҳам ўрнатилади.
Меҳмонлар “Хамит” балиқчилик корхонаси фаолияти билан ҳам танишдилар. Сув омбори яқинида жойлашган ушбу корхонада 300дан зиёд одам балиқ овлаш, уни қайта ишлаб чиқариш, балиқ савдоси билан шуғулланади.
Бу ерда йилига 6000 тонна маҳсулот етиштирилади. Келажакда корхона ишлаб чиқариш қувватини ошириб, маҳсулот ҳажмини 10 минг тоннага етказишни режалаштирмоқда.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-10-05, 05:10 400
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.