26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қаҳрамон аёл образи яратилди

Жорий йилнинг 9, 10 октябрь кунлари Туркистон мусиқали-драма театрининг навбатдаги мавсуми таниқли драматург, ҚР Давлат мукофоти лауреати Дулат Исабековнинг пьесаси асосида саҳналаштирилган “Бөрте” спектакли билан очилади. Буни театр директори ва бадиий раҳбари Айнур Кўпбасарова маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, янги театрнинг дастлабки саҳна асари режиссёри – италиялик Карло Шаккалуга. Ролларда Қозоғистон халқ артисти Алмахан Кенжебекова, ҚРда хизмат кўрсатган артист Лейло Бекназар-Ханинга, ҚРда хизмат кўрсатган Алихан Идришева, Еркебулан Дайиров, Ақбўта Қаймақбаева, Нуркен Ўтеуилов, Айя Шарип сингари касбий актёрлар ўйнаган.
– Бўрте хонимга бағишланган асар қозоқ саҳнасида илк бор қўйилмоқда. У 10-11 ёшдаги Темучин ва Бўртенинг танишувидан бошланиб, Чингизхон буюк империяни бошқариб турган даврни ўз ичига олади. Чингизхоннинг ҳарбий юриши Хитойдан бошланиб, Украинада давом этади. Спектаклда гўзал, ақлли ва бир сўзли аёл – Бўрте хонимнинг ҳаёти баён этилади, – деди Айнур Кўпбасарова.
Тарихий спектаклнинг илмий маслаҳатчиси – тарих фанлари номзоди, доцент Нурлан Атиғаев.
Асарда декорациянинг ҳаётийлиги, либосларнинг даврга мослиги, рассомнинг маҳорати томошабинни ўзига ром этади. Таниқли бастакор Хамит Шангғалиевнинг айнан ушбу саҳна асари учун ёзган мусиқасида давр руҳи уфуриб туради.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2021-10-09, 01:44 169
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.