26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Буюк ҳукмдор сиймосининг талқини

Шанба куни Туркистон мусиқали драма театрида машҳур «Бөрте» спектакли премьераси ўтди. Унда мамлакатимизнинг турли бурчакларидан келган санъат ва маданият фахрийлари, зиёлилар ва санъаткорлар иштирок этишди.
Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев янги театрнинг биринчи мавсумининг очилиш маросимида иштирок этди ва жамоатчиликни табриклади.
У Туркистонни туркий оламнинг маданий ва маънавий марказига айлантиришда театрнинг аҳамиятини таъкидлаб, санъат жамоасига муваффақиятлар тилади.
Премьерада иштирок этган Nur Otan партияси раисининг биринчи ўринбосари Бауржан Байбек ҳам самимий миннатдорчилик билдирди ва Президент Фармони билан янги давр бошланган Туркистондаги ўзгаришларга юксак баҳо берди.
 Драматург, Қозоғистон Республикаси Давлат мукофоти совриндори Дулат Исабековнинг «Бөрте» спектакли тарихий воқеаларни ўз ичига олади. Буюк ҳукмдор Чингизхоннинг рафиқаси Бўрте хоним ҳақидаги спектаклда қаҳрамон онанинг мамлакат тарихидаги ўрни баён этилган. Янги театрнинг биринчи спектакли режиссёри, италиялик мутахассис Карло Шаккалуга бу томошага катта тайёргарлик билан келган.
Премьера якунида Туркистон мусиқали драма театри директори Айнур Кўпбасарова томошабиннинг онг-тафаккур ўзгарган паллада юксак савияли асарлар яратилиб, туркистонликлар ва меҳмонларга эстетик завқ бера оладиган спектакллар таклиф қилинишини маълум қилди. «Бөрте» спектакли муаллифи Дулат Исабеков театр ходимларига миннатдорчилик билдирди.
Чингизхон ва Бўртенинг болалигидан буюк тарихий воқеаларга аралашгани ҳақида ҳикоя қилувчи спектакль томошабинлар томонидан юқори баҳоланди. Ушбу эътироф туркистонлик санъаткорларни руҳлантириб, фаолиятини янада кучайтириш ва такомиллаштиришга ундайди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-10-12, 04:35 173
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.