26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мағриб нотинч бўлса, безовта машриқ

БМТ: Қозоғистон ва Кирибати ядровий полигонлардан  зарар кўрган ҳудудларни реабилитация  қилиш бўйича баёнот қабул қилди


Қозоғистон Республикаси ва Кирибати Республикаси Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома (ЯҚТТШ) бўйича қабул қилинган ижобий мажбуриятларни қўллаб-қувватлаш учун Қўшма баёнот қабул қилишди. Бу ҳақда ҚР Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беради. Ҳужжат БМТ Бош Ассамблеясининг Биринчи қўмитасининг Семей полигони ёпилганининг 30 йиллиги муносабати билан ўтказилган йиғилишида қабул қилинган.
Кирибати – 1950-1960 йилларда АҚШ ва Буюк Британия ўтказган ядровий синовлардан азият чеккан Тинч океанидаги орол давлати. Ушбу шартноманинг ижобий мажбуриятлари ядровий синовлардан сўнг радиация таъсир қилган фуқароларни реабилитация қилиш ва атроф-муҳитни қайта тиклашда ёрдам бериш чораларини назарда тутади.
ЯҚТТШ 2017 йил 7 июлда 122 мамлакатнинг қўллаб-қувватлаши билан қабул қилинган ва 2021 йилнинг январида кучга кирган (50 давлат томонидан ратификация қилинганидан кейин).
 Ушбу ҳужжат ядровий қуролни ноқонуний деб эълон қилади, бу эса уни бутунлай йўқ қилиш йўлидаги муҳим қадамдир.
Қозоғистон Шартномани ишлаб чиқиш бўйича музокараларда фаол иштирок этди ва 2019 йил 29 августда 26-чи давлат сифатида БМТ котибиятига ратификация ҳужжатини тақдим этди.

ҚР Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати, 2021-10-19, 00:45 348
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.