26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Отадек дўст топилмас...

Айтадиларки, қиз бола учун ота энг яқин инсон, деб. Бу ерда онани камситиш ёки меҳрини ерга уриш эмас, балки отанинг ҳам фарзандга бўлган пинҳона меҳрини юзага чиқаришдир. 

Бошқаларни билмадим, лекин менинг дадам – падари бузрукворим  энг яқин дўстим, сирдошим, энг тўғри маслаҳатини берувчи донишмандим эди. Мени ҳар томонлама қўллаб тургувчи устозим, нима демоқчи бўлганимни кўзларимдан билиб тургувчи, юзлари нурли, оппоқ сочлари ўзига ярашган Хизр – отам эдингиз! Дарёдай тошқин, тўлқиндай жўшқин шижоати бўлсада, мен билан жуда ҳам юмшоқлик билан муомала қиларди. Бир пайтлар дадамнинг мен билан ўтказган чоғлари хотирага айланади, деб сираям ўйламагандим. Афсус... 

Сизнинг меҳр ила силаган бармоқларингизни қўмсаяпман, отажон! Тириклик чоғингизда сиз учун дил ёриб айтолмаган гапларимни қўлимга қалам олиб қоғозга туширмоқдаман. Кўнгли ҳалим, юмшоққинам эдингиз. Қизингиз дардида югуриб-елганларингиз, ҳаётим давомида қоқилмай юришим учун тўғри йўл кўрсатиб кетган, доно фаришта инсон. Сизга қанча таъриф берсамда, сизни қанча кўкларга кўтариб мақтасам ҳам  камлик қилади. Эл ардоғида бўлиш, уларнинг хотирасида илиқ бир таассуротлар билан қолиш ҳаммага ҳам насиб этавермаса керак. Сизни билган инсонларнинг барчаси сиз ҳақингизда фақат яхши гаплар айтади. Гап сиз ҳақингизда кетар экан, менинг кўнглим фахр ва қувонч ҳиссига тўлиб кетади. 

– Исломқул аканинг қизимисиз, деган саволга:

– Ҳа,– дея, мағрурланиб жавоб бера оламан. Чунки, мен сизнинг қизингиз эканлигимдан фахрланаман!

Ўша сиз қўлидан етаклаб мактабга олиб борган, талаба бўлиб, изингиздан юришимга сабабчи бўлган, турмуш ташвишларини кўтаришда залворли тоғ каби бардошли бўлишимга ундаган қизингизман...

Дадажон! Сиз нафақат биз фарзандлар учун, балки сизни таниган, билганлар учун ибрат бўлиб кетдингиз!  

Баъзан ишдаги кўнгилсизликлар, ноҳақликлар ҳақида гапириб берганимда, индамай эшитардингизда, сен индама, барибир бир куни хато қилган одам ўз хатосини тушунади, деб қўярдингиз. Эҳ, отажонима, кошкийди, менда ҳам сиздаги каби улкан сабр, матонат бўлса...

Каттага ҳам, кичикка ҳам бирдек хушмуомалада бўлиб, тезда тил топишиб кета оладиган кўнгли дарё отажоним! 

Гоҳида, она тили ўқитувчиси бўлганлигим боис, баъзи сўзларнинг луғавий ёзилиши ёки маъносида тортишув бўлиб қоларди. Шунда дарҳол сизга қўнғироқ қилиб, масалага ойдинлик киритиб берардим. Сиз табиий луғат эдингиз, моҳир билимдоним, падари бузрукворим! Яна ўша дамларни қўмсаяпман, отажон!

Қадрли дадажон! Онажонимга, биз – фарзандларга қилган муомалангиз, берган тарбиянгизни ўз ҳаётимда қўллаб кўришга ҳаракат қиламан, қиляпман, лекин  жаҳлим чиқса, ўзимни боса олмай қоламан. Ва яна сизга тан бераман, отажон, сабрингизга, тоғдек сабрингизга... Сиздек инсонни энди бу дунёда учратмасам керак. Сиз берган юксак тарбиянгизни оқлаймиз, биз эшитган олқишларнинг барчаси сизники, дадажоним! Илоҳим, жойларингиз Фирдавси Жаннат бўлиб, охиратингиз обод бўлсин!

Дилноза ВАҲОБОВА, “Далабазор” умумий ўрта мактабининг ўзбек тили ва адабиёти муаллимаси. Сайрам тумани, 2021-11-18, 23:30 115
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.