26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Инновациявий таълим – келажак дастури

Ушбу коллеж ташкилотчилигида “Мактабгача тарбия: инновациявий таълим – келажак дастури” мавзуида вилоят семинари ўтди.
Унда техник ва касбий таълим бериш кафедраси мудираси ва мактабгача тарбия бўйича бош таҳлилчи Назим Жунисова раҳбарлигида услубиятчилар ва фан ўқитувчилари иштирок этишди. Меҳмонлар эътиборига интеграциялашган меҳнат хоналари ҳамда ўқувчиларнинг ҳунармандчилик буюмлари кўргазмаси ҳавола қилинди.
Wordskills Kazakstan миллий чемпионатига тайёргарлик доирасида махсус харид қилинган LEGO WeDO 2.0 конструктори мавжуд бўлган хоналарда семинар иштирокчилари учун тақдимот дарслари ўтказилди. “Болашақ күн” болалар боғчасининг тарбияланувчилари билан ҳамкорликда ташкил этилган қўшма ва услубий дарслар намойиш этилди. Жисмоний тарбия ўқитиш услубияти ёрдамида бадантарбия хоналарида боғча болаларининг эрталабки бадантарбия машқлари кўрсатилди.
“Мактабгача тарбия” услубияти бўйича Туркистон вилояти номидан республика чемпионати қатнашувчиларининг қизиқишини орттириш мақсадида махсус тренинглар ўтказилиб, фикрлар алмашинди.
Семинарнинг юксак савияда ўтганлиги эътироф этилиб, иштирокчилар яхши кайфиятда, бой таассуротлар билан тарқалишди.

Ғуломжон ИРИСКЕЛДИЕВ, 2021-11-25, 20:31 80
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.