26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Юсуф Сарёмий номидаги масжид очилди

Аҳли мусулмон интизорлик билан кутган Сайрам даҳасининг “Тошкент” маҳалласида янгидан қурилган Юсуф Сарёмий номидаги масжид очилди. Масжиднинг ўзгача қиёфаси, нозик дид билан таъмирлангани барчамизнинг кўзимизни қувонтиргани ҳақиқат. Тадбирда маҳалла аҳли, зиёлилар, мўйсафид отахонлар, ҳомийлар иштирок этишди.
Тантанани олиб борган Эргаш ҳожи Дўсметов Аллоҳнинг ердаги уйи қурилишига ҳомийлик қилганлар, усталар ҳаққига дуо қилиб, Сайрам даҳаси тўбебийи Қурбонбой Шамшиметов, Мирзаҳмад ҳожи Тўламетов, меҳнат фахрийлари Турсунхўжа Хонхўжаев, Ирсали Маҳкамбоев ва масжид имоми Ҳусан Сайрамбой ўғлини даврага чорлади. Шавкат қорининг Қуръон тиловатидан сўнг, ҳожи оталар масжид қурилишида беминнат хизмат қилганлар, ҳомийлик қилганларга миннатдорчилик билдиришди. Улар қурилишнинг бош-қошида бўлган Ҳусан Раҳимжонов ва Толиббой Ниёзҳожиевларнинг хизматларини алоҳида эътироф этишди.
Шундан сўнг, Туркистон вилоят маслаҳати депутати Тўрегелди Қалмуратов, Шимкент шаҳар маслаҳати депутати Лазиз Сулаймоновлар маҳалла аҳлини шодиёна билан қутлашди.
– Бугун шаҳримизда катта байрам. Биз бу кунни йиллар давомида орзиқиб кутдик.  Аллоҳ барчангиздан рози бўлсин. Жамоат келишган ҳолда ҳомийларнинг исми-шарифларини ошкор қилмасликка келишди. Чунки, ҳомийлик қилганлар, садақа берганлар, турли ёрдам кўрсатганлар барчасини Аллоҳ учун қилдик, дейишди. Ҳадисда: “Ким масжидга битта ғишт қўйса, унга жаннатдан олтин қаср бераман”, деган Аллоҳнинг каломи бор. Кореяда мусофирчиликда юрган йигитлар ҳам қурилишга ўз ҳиссаларини қўшишди. Улар юртимизга омон-эсон қайтиб келишсин. Ким нима ниятда юрган бўлса, ниятига етсин. Кўп ҳолларда иш бошида турган қаҳрамонлар эътибордан четда қолиб кетади. Бекзод Имомсаидов, Ҳамид Ҳусанов, Толиббой Ниёзҳожиев, Ҳамза Мирҳожиев, Шомурод Шониёзовларнинг хизматидан Аллоҳ рози бўлсин, улар ёзнинг жазирама иссиғида ҳам, қишнинг қаҳратон совуғида ҳам тик туриб меҳнат қилдилар, – деди масжид имоми Ҳусан Сайрамбой ўғли.
Шундан сўнг, отахонлар рамзий тасмани қирқиб, янги масжидда намозларини адо этишди.
Масжиднинг очилиш тантанасидан сўнг, “Салтанат” тўйхонасида эҳсон берилди.
2019 йил март ойида имом Ҳусан Сайрамбой ўғли бошчилигида масжид қавми, маҳалла оқсоқоллари йиғилиш ўтказиб, эски масжид ўрнида янгисини қуришга қарор қилишди. Апрель ойида эса қурилиш бошланиб кетди. Икки қаватли масжид ҳашар йўли билан барпо этилди. Меъмор Олимжон Юсупов масжиднинг лойиҳасини чизиб берди. Сайрамлик Азим Холмуродов, Анвар ва Собир усталар бошчилигидаги йигитлар барча қурилиш ишларини олиб боришди. Ўзбекистондан оятлар ёзилган, нақшлар туширилган плиталар буюртма асосида олиб келинди. Шавкат уста бошчилигидаги қурувчилар пардозлаш ишларини юритишди. Масжидда намозхонлар учун барча қулайликлар мавжуд. 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2021-11-27, 04:17 201
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.