26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Йилнинг илғор спортчилари тақдирланди

Туркистон вилоятида 2 йилдан буён ноолимпия спорт турларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Вилоят жанг санъати ҳамжамиятининг жамоаси учун бу йил самарали бўлди. Яъни, спортчилар вилоят ва республика чемпионатларида 51та олтин, 74та кумуш, 93та бронза медалини қўлга киритишди.
Бу ҳақда вилоят жанг санъати ҳамжамиятининг фахрий президенти Абилсейит Дуйсебаев йил сарҳисобига бағишланган байрам тадбирида маълум қилди.
Тантанада вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Арман Жетписбай ҳамда вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг раҳбари Қанат Жўлдиқараев иштирок этиб, спортчиларга муваффақиятлар тилашди. Шунингдек, тадбирда ҳамжамиятнинг йиллик фаолиятидаги ёрқин лавҳаларни акс эттирган видеолавҳа тақдим этилди.
– Бу йилги энг ёрқин янгиликлардан бири – ҳамжамиятимиз ҳақида республика “Топжарған” журналида мақола чоп этилди. Спортчиларнинг муваффақияти, энг аввало, мураббийларнинг меҳнатига бевосита боғлиқ.
Минтақада спорт соҳасини ривожлантираётган фуқароларга миннатдорчилик билдираман, – деди ҚР Миллий хавфсизлик қўмитаси вилоят департаменти раҳбари, генерал-майор Абилсейит Ўразақинули.
Тадбирда энг илғор спортчиларнинг 15 нафарига махсус спорт либоси тақдим этилди. Шунингдек, мураббийларга, спорт соҳасини ёритувчи журналистларга фахрий ёрлиқлар топширилди. Бу йил “Йилнинг энг яхши мураббийи” нишонига Қуатбек Байхўжаев, “Йилнинг энг илғор ҳамжамияти” нишонига Жанг санъати федерацияси сазовор бўлди.
Спортчилар тадбири байрам концертига уланиб кетди.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2021-12-28, 20:34 98
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.