26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонликлар Алматида ҳалок бўлган ёш аскарни сўнгги сафарга кузатишди

Алмати шаҳридаги террорчилик ҳаракатига қарши курашда Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси Чегара хизмати академиясининг 2-босқич курсанти Жупарбеков Даулет Бауиржанули мардларча ҳалок бўлди. Кўрсатган жасорати эътиборга олиниб, унга ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг Фармонига биноан III даражали “Айбын” ордени берилди. Ватан олдидаги бурчига содиқ қолиб, давлат яхлитлигини сақлаш йўлида мардларча ҳалок бўлган ёш аскарнинг жасади туғилган юрти – Туркистон вилояти, Сариоғоч туманига етказилиб, ҳамюртлари уни сўнгги сафарга кузатиб қўйишди.
“Халқ қаҳрамони” Бақитжан Ертаев бу йўқотиш фақат оиланинг эмас, балки халқнинг қайғуси эканлигини таъкидлади. Сариоғоч тумани ҳокими Мухит Ўтаршиев, эл оғалари, ҳарбий командирлар, маҳаллий аҳоли марҳумнинг оиласига ҳамдардлик билдиришди.
– Даулет – ўз юртининг ҳақиқий ватанпарвари, қасамёдига содиқ, ўртоқлари орасида ҳурматга сазовор, келажаги порлоқ инсон эди. Ўрни тўлмас оғир жудолик, қайғунгизга ҳамдардман, чуқур таъзия билдираман. Давлат яхлитлиги йўлида вафот этган қаҳрамоннинг хотираси халқи, дўст-ёрлари, ҳамкасблари хотирасида узоқ вақт сақланади, – деди туман ҳокими.
Даулет Жупарбеков 2002 йил 1 декабрда Сариоғоч туманида туғилган. Тўлибай ботир номидаги умумий ўрта мактабни тамомлаб, Алмати шаҳридаги Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси Чегара хизмати академиясига ўқишга кирган. Оилада иккинчи фарзанд. Марҳумнинг ортида ота-онаси, опаси ва икки укаси бўзлаб қолди.
Жамоат осойишталиги, давлат манфаати йўлида қаҳрамонлик кўрсатган Даулет Бауиржанулининг хотираси қалбимизда мангу сақланади.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-01-12, 03:55 140
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.