26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Эзгу ташаббуслар, изчил ислоҳотлар даври

ҚР Ҳукумати мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазиятни барқарорлаштириш режаси  лойиҳасини маъқуллади

Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон Ҳукуматининг «Қозоғистон Республикасида ижтимоий-иқтисодий вазиятни барқарорлаштириш бўйича тезкор чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори лойиҳасини тақдим этди.
– Президентнинг топшириғини бажариш мақсадида Миллий иқтисодиёт вазирлиги марказий давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг «Қозоғистон Республикасида ижтимоий-иқтисодий вазиятни барқарорлаштириш бўйича тезкор чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқди. Унда жамоат тартиби ва хавфсизлигини, ижтимоий ва бошқа инфратузилмани тиклаш, ижтимоий масалалар, нархлар асоссиз ошиб кетишининг олдини олиш, аҳоли ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ташкилий-молиявий масалалар бўйича 51та чора-тадбир ўрин олган, – деди А. Қуантиров.
Унинг таъкидлашича, режада жамоат тартиби ва хавфсизлигини, ижтимоий ва бошқа инфратузилмани тиклаш юзасидан  11та чора-тадбир кўзланган.
– Шундай қилиб, Давлат раҳбарининг ички ишлар органлари ходимларининг жанговар тайёргарлиги ва маънавиятини ошириш, шикастланган кўчмас мулкни, шунингдек, ички ишлар органлари, соғликни сақлаш, таълим ва коммунал хўжаликларнинг моддий-техник базасини тиклаш бўйича топшириқларини амалга ошириш режалаштирилган, – деди вазир.
Бундан ташқари, ижтимоий масалалар соҳасида 10та чора-тадбирни амалга ошириш режалаштирилган. Жабрланган тегишли орган ходимларига товон тўлаш, уларнинг оила аъзолари ва фуқароларга ёрдам кўрсатиш, тадбиркорлик ва аҳолининг қарз юкини камайтириш чора-тадбирлари, эҳтиёжманд фуқароларга уй-жой харид қилишда ёрдам кўрсатишнинг янги тартиб ва ​​дастакларини жорий этиш шулар жумласидандир.
– Нархларни асоссиз оширишнинг олдини олиш бўйича 15та чора-тадбирни амалга ошириш режалаштирилган. Суюлтирилган нефть газини сотишнинг янги дастагини ишлаб чиқиш, ижтимоий аҳамиятга молик озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини барқарорлаштириш тизимларини молиялаштириш доирасини кенгайтириш ва кўмир нархининг ошишига йўл қўймаслик чора-тадбирлари кўзда тутилган.
Аҳоли ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича 7та чора-тадбир амалга оширилади. Хусусан, 2022 йил 1 февралдан бошлаб солиқ ва божхона текширувларини тўхтатиб туриш, утилизация тўловлари ва усулларини қайта кўриб чиқиш, 2022 йил 20 апрелга қадар қурилишларни кўчириш ва бузиш билан боғлиқ мажбурий ижро ҳаракатларини вақтинча тақиқлаш режалаштирилмоқда, – деди вазирлик раҳбари.
Унинг таъкидлашича, ташкилий-молиявий масалалар бўйича 8та чора-тадбир режалаштирилган. Жумладан, тенгега тўлиқ ишонч ҳосил бўлгунга қадар валюта бозори барқарорлигини таъминлаш, ғарбий ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг мажмуавий режаларини ишлаб чиқиш ёки янгилаш, оммавий тартибсизликлар оқибатларини бартараф этишни молиялаштириш учун 2022 йилга мўлжалланган республика бюджетини қайта кўриб чиқиш киради.
– Таклиф этилаётган тезкор чора-тадбирлар режаси Президент топшириқларини инобатга олган ҳолда давлат органларининг келгуси бир неча ой давомидаги тегишли вазифаларини мувофиқлаштиришга қаратилган. Режани амалга ошириш мамлакатдаги иқтисодий вазиятни тиклашга ва кундалик ҳаётга қайтишга олиб келади. Лойиҳа Молия ва Адлия вазирликлари, шунингдек, бошқа давлат идоралари ва ташкилотлари билан келишилган, –  деди А. Қуантиров.
Муҳокама якунлари бўйича Ҳукумат аъзолари мазкур ҳужжат лойиҳасини маъқулладилар.

Рrimeminister.kz, 2022-01-20, 03:19 358
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.