26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Жанубий Кореяда музокаралар ўтказилди

Минтақа раҳбари Дархан Сатибалди бошчилигидаги Туркистон вилояти делегацияси Жанубий Кореяга хизмат сафари билан борди. 

Ташриф доирасида минтақа делегацияси Қозоғистоннинг Кореядаги элчиси Нурғали Аристанов ҳамда Корея халқаро савдо уюшмаси президенти Юн Жин билан мулоқотда бўлдилар. Томонлар ўзаро муносабатларни ривожлантиришга қаратилган муҳим масалаларни муҳокама қилиб, ҳамкорлик юзасидан музокаралар олиб боришди.

KITA қарийб 80 йиллик тарихга эга бўлган етакчи бизнес ташкилот бўлиб, Корея кичик ва ўрта бизнесининг ташқи бозорларга чиқишига кўмаклашмоқда ва мамлакатда савдо-сотиқ тараққиётига ҳисса қўшмоқда. 70 мингдан ортиқ компанияни бирлаштирган Кореянинг энг йирик бизнес ҳамжамияти дунёнинг 66 давлатидаги 232та ташкилот билан ҳамкорлик қилади. Ҳамжамиятнинг Қозоғистондаги ҳамкорлари “Қозоғистон ташқи савдо палатаси” ва “Kazakh Invest” МК ҳисобланади.

KITA фаолиятига хорижий маркетинг ва сармояларни қўллаб-қувватлаш, халқаро ҳамкорликни рағбатлантириш, савдо маълумотлари ва тадқиқотларини тақдим этиш, халқаро савдо соҳасида мутахассисларни тайёрлаш ва тегишли маслаҳатлар киради.

 Корея халқаро савдо ҳамжамияти заргарлик буюмлари, ичимликлар индустрияси, косметология, озиқ-овқат саноати, уй-рўзғор буюмлари, гўзаллик салонлари, уй безаклари ишлаб чиқариб ҳамда  эстетик тиббиёт соҳаларида фаолият юритади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-04-04, 01:27 551
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.