26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сариоғочда товус етиштирилмоқда

Сариоғоч тумани, Дербисек қишлоғидаги “Рахманберди” хўжалигида ажойиб парранда боқилмоқда. Минтақамиз учун антиқа ҳисобланган товусни хўжалик раҳбари Рахманберди Ўсербаев биринчилардан бўлиб кўпайтира бошлади.
Шу билан бирга, у қирғовулнинг 7та тури, товуқнинг 5та тури, каптар, туяқуш, каклик, ғоз, ўрдак (2тури), курка, беданани ҳам боқиб, паррандачилик соҳасининг юксалишига ҳисса қўшмоқда.
Хориждан келтирилган паррандалар хонакилаштирилди. Алоҳида парваришни талаб этадиган товус йилига 6 мартагина тухум қўяди. Бундан ташқари, баҳор ойларида ажойиб рақсга тушади. Бор-йўғи иккита товус боқишдан фаолиятини бошлаган хўжалик бугунги кунда парранда сонини 40тага етказди. Қолаверса, фуқаролар талаб-истагига кўра ноёб қушлардан 30тасини сотиб, яхшигина даромадга ҳам эга бўлди.
Келажакда тадбиркор нафақат паррандачилик, балки балиқчиликни ҳам ривожлантиришга ҳаракат қилмоқда.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-01-21, 01:35 702
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.