26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Кўктўбе'' дам олиш ҳудуди очилди

Кентов шаҳрида “Кўктўбе” дам олиш ҳудуди фойдаланишга топширилди. 2021 йилда қурилиши бошланган ҳудуднинг лойиҳа қиймати 100,367 млн. тенге.
Тақдимот маросимида иштирок этган шаҳар ҳокими Рашид Аюпов шаҳарликларни Қозоғистон халқи бирлиги байрами билан табриклади. Шаҳар маслаҳати котиби Талғат Балабиев, фахрийлар кенгаши аъзоси Сейдулла Адиршаев янги дам олиш ҳудуди ёш авлодга маънавий қувват берувчи масканга айланишига ишонч билдирди. Тадбир байрам концертига уланиб кетди.
Дам олиш ҳудудида 25 метр баландликда мамлакатимизнинг мовий Байроғи ҳилпираб турибди. Хавфсизликни таъминлаш мақсадида видеокамералар ўрнатилган. “Кўктўбе” тепалигидан янгиланаётган шаҳарнинг қиёфаси кафтдек намоён бўлади.
 Бугунги кунда шаҳар ҳокимлиги томонидан дам олиш маскани атрофида тадбиркорлик иншоотлари қуриш учун сармоядорлар жалб қилинмоқда. Келгусида Кентов шаҳри улкан ҳордиқ масканига айланиши кутилмоқда.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2022-05-05, 03:17 347
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.