26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Байрамингиз муборак, азиз ҳамюртлар!

Мустақиллик ҳамда барқарорликка эришиш қанчалик қийин бўлса, уни асраш, қадрлаш янада юксак масъулиятни талаб этади. Қўрғони кучли давлатгина барча жабҳаларда тараққиётга, порлоқ келажакка эриша олади.  
Шу кунларда элимизнинг турли минтақаларида вилоятимиздан чақирилган икки мингга яқин аскар Ватан олдидаги йигитлик бурчини шараф билан адо этмоқда. Уларни 7 Май – Ватан ҳимоячилари  куни билан муборакбод этамиз. Айни кунларда матонат кўрсатаётган барча аскарларга вилоят аҳлининг таҳсинини етказамиз.
...77 йил муқаддам инсоният тарихида энг оғир ва сўнгги ўқлар отилганди. Шундан буён 1945 йилнинг 9 Май куни кўпчилик ёдида халқимизнинг мардлиги, енгилмас куч ва жасорати намунаси бўлиб келади.
Улуғ Ватан урушига элимиздан жуда навқирон, эли ва юртига муҳаббати зўр ёшлар отланганди. Вилоятимиздан 140 мингдан зиёд аскар фронт майдонларида жанг қилди. Улардан 52 нафари Совет Иттифоқи Қаҳрамони бўлганди.
Ватан учун жонини фидо қилган фахрийларнинг бугунги жамиятдаги ўрни ҳам ўзгача. Авлод тарбияси ва эл манфаати учун меҳнат қилган инсонлар ҳар қандай эъзозга лойиқ. Бугунги кунда вилоятимизда 22 нафар уруш фахрийси истиқомат қилади. Уларнинг ҳар бирига 1 миллион тенгедан молиявий кўмак кўрсатилмоқда. Буларнинг барчаси  мустақил юрт авлодларининг мислсиз мардликка кўрсатган таъзими демакдир.
Қадрли уруш фахрийлари!
Буюк Ғалаба учун, мангу Мардлик учун сизларга чин кўнгилдан миннатдорчилик билдирамиз.
Сизларга соғлик-омонлик тилаган ҳолда байрамингиз муборак бўлсин, деймиз.


Ғанишер РАИМҚУЛОВ, Сайрам туман маслаҳати депутати, 2022-05-12, 03:08 688
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.