26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Давлатимиз халқчил ва адолатли бўлади

Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг Парламентнинг VIII чақириқ биринчи сессиясидаги маърузасини диққат билан тингладим. 

Унда Давлатимиз раҳбари Янги Қозоғистон демократик тараққиёт стратегиясини амалга оширишда халқ вакиллари бўлган депутатлар алоҳида муҳим ўрин тутишини маълум қилди.

Инсон қадри деганда, биз ҳар бир фуқарога муносиб турмуш шароити ва замонавий инфратузилма ташкил этишни, малакали тиббий хизмат, сифатли таълим, ижтимоий ҳимоя тизими, соғлом экологик муҳит яратиб беришни тушунамиз. Президент ўз маърузасида ушбу масалаларга ҳам алоҳида тўхталди. 

Анжуманда келгуси давр учун устувор йўналишлар белгиланди – Парламент Мажлиси фаолиятини янада такомиллаштириш, халқимиз кутаётган, Янги Қозоғистон тараққиётини тезлаштиришга хизмат қиладиган қонунчилик концепциясини ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ этиш, қонун ижодкорлиги фаолиятини демократлаштириш ва уларнинг ижросини таъминлашга қаратилган парламент назоратини кучайтиришга устувор аҳамият қаратилади. Бу борада парламент томонидан мамлакатимиз бўйича аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳолати назоратга олинади. Жойлардаги ижро идораси раҳбарлари ҳисоботини тинглаш ва унинг натижаларига мувофиқ, уларга нисбатан таъсирчан чоралар кўрилади. Жамоатчилик назорати, давлат бошқаруви ва ижтимоий лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишда фуқаролик жамияти институтлари иштирокини кучайтиришга доир долзарб вазифалар амалга оширилади.

Замон жуда тез, шиддат билан ўзгармоқда. Шунинг учун ислоҳотларимиз суръати асло пасаймаслиги, фақат олдинга боришимиз, ҳар бир соат, ҳар бир кундан унумли фойдаланишимиз керак. Бу борада ягона чанғароқ остида бирлашиб, Президентимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашимиз керак. Бирлиги мустаҳкам элнинг келажаги порлоқ бўлади. 

Отабой РАҲИМҒОЗИЕВ, тадбиркор, 2023-03-30, 02:48 4933
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.