26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''AMANAT'': масалалар ҳал бўлди

“AMANAT” партияси Туркистон вилоят филиали сайёр жамоат қабули лойиҳаси юзасидан 2022 йилнинг 15 март – 11 май оралиғида амалга оширилган ишларнинг таҳлилий натижаларини эълон қилди.
Янги лойиҳанинг мақсади – чекка  аҳоли манзилларига бориб, фуқароларининг мурожаатларини евосита қабул қилиш эди.
Тезкор гуруҳ 44та аҳоли манзилига борди. Натижада маҳаллий аҳолининг партияга ишончи ортди. Бунинг далили – сайёр қабулларга  1473 одам келиб, мурожаат қилди. Бугунги кунгача 162та масала ижобий ҳал қилинди. Қабулларга вилоят, туман ва шаҳар маслаҳатидаги партия фракцияси депутатлари, жамоат кенгаши аъзолари, вилоят ва маҳаллий давлат муассасалари раҳбарлари ҳамда мутасадди ходимлар жалб қилинган.

Ечимини топган масалалар

Чекка қишлоқларнинг муаммоларидан бири – уяли алоқа ва интернетнинг сифатсизлиги. Келес тумани, Жамбил қишлоғида ўтган қабулда фуқаро Б. Алтаев 4G интернет тармоғини ўрнатишни илтимос қилган. Ҳудудий партия филиали мутасадди бошқармага вазифа юклаб, натижада мазкур қишлоқ округининг 4та аҳоли манзили 3G уяли алоқа интернетига уланди. Жамбил қишлоқ округи маркази Бекбўта аҳоли манзилини 4G интернет тармоғига улаш режаланган.
Қазиғурт тумани, Шанақ овулидан Т. Абдарашов газ, сув, Ақбура булоғи қошида сув омборини қуриш тўғрисида сўраб мурожаат  қилган. Партия филиали мутасадди давлат органлари билан боғланиб, Шанақ аҳоли манзилини табиий газ билан таъминлаш ишлари жорий йилда бошланиши ва Миллий жамғармадан 200 000,0 минг тенге маблағ ажратилганини аниқлади. Ақбура булоғи қошидаги сув омбори қурилиши 2022 йилда бошланиб, аҳоли ичимли сув билан таъминланади.
Мурожаатларнинг бир қисми аҳоли бандлигини таъминлаш ҳақида. Арис шаҳридан К. Исабекова доимий иш сўраган. Шаҳар инсон салоҳиятини ривожлантириш бўлимига берган аризаси асосида Аққала қишлоғидаги мактаб ошхонасига ишга жойлашди.
Вилоят миқёсида минтақавий ва ҳудудий филиалларда жами 18та жамоат қабулхоналари фаолият юритмоқда. Ўз натижасини бераётган сайёр жамоат қабули фаолиятини давом эттирмоқда.

“AMANAT” партияси Туркистон вилоят филиали матбуот хизмати, 2022-05-21, 03:14 64
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.