26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Референдум моҳияти тушунтирилди

Туркистон шаҳар марказлаштирилган кутубхонасида Туркистон вилоят Жамоат штаби аъзоси Бақитжан Бейсембаев 5 июнда ўтадиган референдум тарғибот ишлари доирасида Туркистон шаҳрида истиқомат қилувчи  кўп болали оналар ва хотин-қизлар билан учрашув ўтказди.
Оламдаги ўзгаришлар Қозоғистонга ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда. Шундай экан, бизга бугун замон талабига мос янги қонунлар керак. Умумхалқ референдум ана шу мақсадда ўтказилади,  – дейди Бақитжан Жармаханули.
Б. Жармаханули тадбирда иштирокчиларнинг саволларига атрофлича жавоб берди.
– Мактабда ишлайман. Ишдан қайтгач, бола-чақага қараш, уй ишлари билан овора бўлиб, вақтим қандай ўтиб кетганини ҳам билмай қоламан. Албатта, сўнги янгиликлардан хабарим бор. Аммо, тушунмаган жойларим кўп эди. Бугунги тадбир орқали Бақитжан Жармаханулидан батафсил маълумот олдик. Албатта, мамлакатимизда бўлаётган ислоҳотлар кўпболали она сифатида мени ҳам назаримдан четда қолмайди. Референдум доирасида Конституциямизга киритиладиган ўзгаришлар натижасида мамлакатимизда ижобий ўзгаришлар юз беришига ишонамиз, – деди туркистонлик кўп болали она Гулзада Егембердиева.
Тадбир иштирокчилари референдум ўтказиш тўғрисидаги қарорни қўллаб-қувватлаб, савол-жавоб тарзида ўзаро фикр алмашдилар.

Майсара САФАРОВА, Муаллиф тасвири, 2022-05-21, 03:27 106
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.