1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган
Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79.
janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
22 мингдан зиёд битирувчи ЯМТ топширади
Туркистон вилоятида болаларнинг ёзги лагерлардаги хавфсизлиги қатъий назорат остида бўлади. Вилоят ҳокими Ў. Шўкеев соҳа мутасаддиларига ушбу масалани ўрганиб чиқишни топширди. Болалар ҳордиқ чиқарадиган оромгоҳлар видеокамералар билан таъминланиб, ихтисослаштирилган қўриқчи хизматидан фойдаланилади. Санитария-эпидемилогия ва соғликни сақлаш чора-тадбирларига риоя этилади. Вилоят ҳокими раислигида ўтган ҳафталик девон мажлисида ўқув йили якуни ва ЯМТга тайёргарлик ишлари муҳокама қилинди. Вилоят миқёсидаги 22та ёзги соғломлаштириш лагерларида ижтимоий тоифасига қараб, 22 мингдан зиёд бола бюджет ҳисобидан бепул дам олади, бунга вилоят бюджети 700 млн. тенгедан зиёд маблағ ажратади. Мактаб қошидаги 800га яқин кўнгилочар-соғломлаштириш масканлари 120 мингга яқин болага бепул хизмат кўрсатади. Шунингдек, маҳаллий касаба уюшмалари орқали олимпиада, спорт мусобақалари ва санъат танловларининг ғолибларини тайёрлаган устозларга 100 фоиз имтиёзли турда, катта меҳнат тажрибасига эга ўқитувчилар эса имтиёзли тартибда оромгоҳларга йўлланма берилади. Ўқувчиларнинг ёз мавсумида меҳнат қилишини таъминлаш мақсадида 100 мингдан зиёд бола кўкаламзорлаштириш, қурилиш бригадаларида, мактаб ўрмон хўжаликларида ишлайди. Вилоят инсон салоҳиятини ривожлантириш бошқармаси раҳбари Д. Бўлатханулининг айтишича, 26 майдан 17 июнгача ёзги мактабда ўқитиш ишлари ташкил этилади. Ўқиш жараёни эркин шаклда уюштирилади ва уйга вазифа берилмайди. Жорий йилда вилоятда 27 мингдан зиёд ўқувчи мактабни тамомлайди. 1250 битирувчи «Алтын белгі» нишонига даъвогар, 2000дан зиёди – имтиёзли аттестатга. 22 мингдан зиёд ўқувчи Ягона миллий тест топширади. Жорий йилда олий таълим масканларига 73 мингга яқин грант ажратилади. Улар орасида техник ихтисосликларга ажратиладиган грантларнинг улуши 60 фоизга ошди.
Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-05-21, 03:29
630
Сўнгги янгиликлар
2024-04-25, 22:37
Равон йўллар – мақсадга элтар 174
2024-04-25, 22:36
Иқтисодиётда ижобий кўрсаткичларга эришилмоқда 92
2024-04-25, 22:36
Вазирлик услубий ёрдам кўрсатмоқда 57
2024-04-25, 22:35
Болаларга тажовузкорлик – жамият иллати 158
2024-04-24, 22:45
Президент миннатдорчилик билдирди 115
2024-04-24, 22:43
Кичик қишлоқнинг салоҳияти улкан 338
2024-04-23, 20:10
Номзод кўрсатилди 153
2024-04-23, 20:07
Чигирткага қарши кураш бошланди 138
2024-04-23, 20:06
Туркистонлик мерганлар – Осиё чемпиони 140
2024-04-23, 20:03
Париж олимпиадасига йўлланма олди 240
2024-04-23, 19:55
Тожикистондан – 3500 тонна инсонпарварлик ёрдами 318
2024-04-22, 20:54
Туркистон шаҳридаги халқаро аэропортни туризм йўналишига мувофиқ ривожлантириш таклиф этилди 109
2024-04-22, 20:53
Саксовулзорлар майдони кенгаяди 314
2024-04-22, 20:52
Қутқарувчилик – шарафли касб 121
2024-04-22, 20:51
Биз – биргамиз! 255
Мавзуга оид янгиликлар
2024-04-20, 02:51
Этноc ёшлари ва ватанпарварлик ғояси 167
2024-04-11, 21:26
Муроджон Сайдалиев: ‘‘Таълим – узлуксиз изланиш...’’ 733
2024-04-06, 02:40
Балли, билимдонлар! 318
2024-04-02, 01:29
Аср мутафаккири – Хожа Аҳмад Яссавий 390
2024-04-01, 20:39
Билимдонлар аниқланди 974
2024-02-29, 03:08
Дунё олийгоҳлари Шимкент ёшларига мунтазир 1143
2024-02-19, 20:36
''Ўқувчилар саройи''да китоб совға қилиш акцияси ўтмоқда 1184
2024-02-17, 04:09
Ўқувчилар ҳуқуқларини эмас, мажбуриятларини билишса 1128
Манзилимиз:
16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган. Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.