26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон: 30 мингдан зиёд битирувчи мактабни тамомлади

Вилоят мактабларида сўнгги қўнғироқ жаранглаб, “Оқ йўл, битирувчи!” тадбири ўтди. Жорий йили таълим масканларини 30049 нафар битирувчи тамомлаб, мустақил ҳаётга қадам қўйди.
21-сонли М. Пўшанов номли мактабда ўтган тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари С. Қалқаманов ҳамда вилоят инсон салоҳиятини ривожлантириш бошқармаси раҳбари Динислам Бўлатханули иштирок этди.
– Бугун мустақил ҳаётга йўлланма оляпсиз. Президентимиз Қ. Тўқаев ёш авлоднинг таълим-тарбиясига алоҳида эътибор бермоқда. Жумладан, сифатли таълим олишингиз, ватанимизнинг муносиб фуқаролари бўлишингиз учун барча шароитлар яратилган. Вилоятда ҳам ушбу соҳага етарли даражада ғамхўрлик кўрсатилмоқда. Туркистон шаҳрида маданий-ижтимоий иншоотлар барпо этилиб, турли лойиҳалар жорий қилинмоқда. Халқаро сайёҳлик ва меҳмондўстлик университетида соҳа учун керакли мутахассислар етиштирилмоқда. Шунингдек, 30 йиллик тарихга эга Х. А. Яссавий номидаги Халқаро Қозоқ-турк университети ҳам мактаб битирувчиларини қабуллашга ҳозир. Барчангизни Янги Қозоғистонни барпо этиш йўлида меҳнат қилиб, муқаддас шаҳримизнинг тараққиётига муносиб ҳисса қўшишга чақираман, – деди С. Қалқаманов ва мактаб ҳовлисига кўчат ўтқазишда иштирок этди.
Дарҳаққат, жорий ўқув йилини вилоят ўқувчилари улкан ютуқлар билан якунлашмоқда. 1250 нфар ўқувчи “Алтын белгі”га номзод. Фан олимпиадасида 3та ўқувчи 1-ўрин, 8та ўқувчи 2-ўрин, 11та ўқувчи 3-ўрин олса, илмий лойиҳалар бўйича танловнинг республика босқичида 4та ўқувчи 2- ўрин, 3та ўқувчи 3-ўринни эгаллади.
Ў. Жўлдасбеков номидаги математика ва механика бўйича тадқиқот лойиҳаларининг халқаро ХI танловида 2та ўқувчи 2-ўринга сазовор бўлса, табиий-математика йўналишидаги фанлар республика UNIOR ўсмирлар олимпиадасида 4та ўқувчи совриндорлар қаторидан кўринди.
“айбин” ҳарбий-ватанпарварлик ёшлар республика йиғини натижасига кўра, Туркистон вилояти “Ватанпарварлар макони” кубогини қўлга киритди. Жорий йили “Миллий мактаб лигаси” мусобақасида 41 спорт туридан беллашувлар ўтмоқда. Ҳозирги кунгача спортнинг 24 тури бўйича натижалар чиқарилиб, вилоят хуржунига 7та олтин, 3та кумуш, 3та бронза медаль тушди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йили Туркистон шаҳри инсон салоҳиятини ривожлантириш бўлимига тегишли 33та умумий таълим мактабини 2286та битирувчи тамомлади. Уларнинг 117таси “Алтын белгі”га номзод.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-05-26, 04:10 250
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.