26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Рамзларда акс этган Арпаўзан петроглифлари

ҚР Давлат рамзларининг 30 йиллиги муносабати билан Туркистон вилоят ҳокимлиги томонидан ташкил этилган тарихшунос олимлар ва археологлар экспедицияси Арпаўзандаги қоятош расмлари тарихини ўрганиш учун Сўзоқ туманига борди. Унинг таркибига вилоят ҳокимининг ўринбосари С. Қалқаманов, тарих фанлари доктори, МФА академиги Б. Байтанаев, қозоғистонлик реставратор-мусаввир, Қозоғистонда хизмат кўрсатган арбоб Қ. Алтинбеков, кинорежиссёр, Канн кинофестивали лауреати С. Дворецкий, маҳаллий археолог ва тарихчилар, журналистлар киритилди.
С. Қалқаманов қоятош расмларининг камдан-кам учраши, уларнинг пайдо бўлиши тарихи ҳамда мустақил Қозоғистон рамзлари билан боғлиқлигини таъкидлаб: “Давлатимиз рамзларининг тарихи қадимги замон, турклар даври, хонликларнинг герб ва байроқлари, тенгедаги рамзлар билан чамбарчас боғланган. Давлат рамзлари бу – маданиятимиз, тарихимиз ва ўзига хослигимизнинг бадиийлашган қиёфаси. Экспедициянинг мақсади – ушбу рамзларнинг мустақил Қозоғистон рамзлари билан чамбарчас боғлиқлигини тарғибот қилишдир”, деди.
Петроглифларни ўрганаётган Б. Байтанаев қоятош расмларини оммалаштириш учун Арпаўзан ҳудудида сайёҳликни ривожлантириш зарурлигини таъкидлади.
– Сўзоқ туманида жойлашган Арпаўзан петроглифлари бу – бронза асрининг бебаҳо ёдгорлигидир. Биз тарихий осори-атиқаларни жоҳиллардан сақлаб, уларни дастлабки кўринишида келгуси авлодларга қолдиришимиз зарур. Бунинг учун сайёҳликни ривожлантириб, петроглифларни ЮНЕСКО рўйхатига киритишимиз керак.
Бронза асридан сақланган “Арпаўзан қоя тошлари” ёдгорлиги Сўзоқ туманидаги Абай қишлоғининг жанубий-ғарбида, Қоратоғнинг Келинектау чўққисидан бошланадиган кичик Арпаўзаннинг бўйида жойлашган. Бу жойда Қозоғистон Фанлар академиясининг археология экспедицияси тадқиқот юритган. Тахминан 3,5 мингта қоя расмларининг фотосурати олинган. Сюжетлар асосан, ов, ғанимлар мавзуси ва ҳайвонлар ҳаётига оид. Икки оёқли от, новвос, туялар ва кундалик хўжаликда ишлатиладиган араваларнинг тасвирлари ҳам учрайди. Ёдгорлик э.а. 1 ва 2 минг йилликка тааллуқли.
Сўзоқ заминига илк бор ташриф буюрган Қ. Алтинбеков вилоят ҳокими ўринбосарига Арпаўзаннинг қимматбаҳо петроглифларини давлат муҳофазасига олишни таклиф қилди.
Сафар натижасига кўра, Сўзоқ туманидаги тарихий иншоотларни оммалаштириш мақсадида “Шарқ доираси” концепцияси ишлаб чиқилади.
Шунингдек, июнь ойининг бошида Туркистон шаҳрида Арпаўзан петроглифлари тасвирларига оид ҚР рамзларининг 30 йиллигига бағишланган фотокўргазма ташкил этилади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-05-28, 03:50 217
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.