26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Манғистов вилоятининг маданият кунлари

Туркистонда “Манғистовдан минг салом, Туркий олам тўри” номли тадбир ўтди. Яссавий номидаги ХҚТУнинг Маданият саройида унинг тантанали очилишида вилоят ҳокими Ў. Шўкеев ва Манғистов вилояти ҳокимининг ўринбосари У. Тналиев иштирок этиб, “Туркистон вилоятига Манғистовдан совға” кичик меъморий мажмуани ҳамкорликда очдилар.

Маданият кунлари давомида спорт жамоаларининг учрашувлари, илмий анжуманлар ўтиб, икки вилоят ҳамкорлигидаги лойиҳалар таҳлил этилди.

Жумладан, “Тарбия” русум уйининг либослари тақдим этилиб,  “Серикбўл Қўндибай – туркий оламнинг йирик тадқиқотчиси” номли тасвирий санъат усталари, рассомлар кўргазмаси ўтказилди. Шунингдек, туркий халқлар афсоналарига бағишланган илмий-амалий анжуман ўтиб, унда вилоят ҳокимининг ўринбосари А. Сабитов, Манғистов вилоят ҳокимининг ўринбосари У. Тналиев, Яссавий номидаги ХҚТУ  ректори Ж. Темирбекова иштирокчилар ишига муваффақият тилашди. Анжуманда Туркия ва Қозоғистон олимлари ўз тадқиқот ишларини ўртоқлашиб, Серикбўл Қўндибайнинг илмий ишларини муҳокама қилишди.

Манғистовликлар тайёрлаган маданий дастурда тарихий-ўлкашунослик музейи кўргазмаси, давлат тарихий-маданий қўриқхонаси тақдимоти, Болалар йилига бағишланган этнотадбир,  катта концерт, сайёҳлик соҳаси мутахассисларининг давра суҳбати, китоблар кўргазмаси, икки ўлка оқсоқоллари билан учрашувлар ўрин олган. Шунингдек, “Фараб” кутубхонасида  “Алихан аманаты” дастури ва “Карвонсарой” мажмуасида концертлар бўлди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-06-18, 03:48 84
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.