26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Шерзод Пўлатов: Миллий қурултой – жамиятни бирлаштирувчи куч

14 июнь куни Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев Миллий қурултой ва унинг таркиби, қоидасини тасдиқлаш тўғрисидаги Фармонни имзолади. Ҳужжатга мувофиқ, Миллий қурултой раиси Қ. Тўқаев, ўринбосарларини – бундан бир кун аввал давлат маслаҳатчиси лавозимига тайинланган Ерлан Карин, “Бош муҳаррирлар клуби” республика жамоат бирлашмаси президенти Бибигул Жексенбай тайинланди.

Янгидан тузилган Миллий қурултой таркибига 117 одам киритилди. Жумладан, оқин Мухтар Шаханов, фазогир Тўқтар Аубакиров, Парламент Мажлиси раиси, “АMANAT” партияси етакчиси Ерлан Қўшанов, “Хабар” агентлиги бошқарма раиси Берик Уали ва бошқалар. Таркиб аъзолари асосан мамлакатимизда таниқли жамоат арбоблари, журналистлар, дин вакиллари, зиёлилар. Миллий қурултойга ҳудудлар жамоатчилик Кенгашларининг ҳар биридан биттадан вакил, шунингдек, сиёсий партиялар, бизнес, тиббиёт, таълим, фан, маданият, спорт, инсон ҳуқуқлари ва бошқа ижтимоий гуруҳлар вакиллари киради. 

Миллий Қурултой «жамиятни миллий қадриятлар асосида мустаҳкамлашни янада ривожлантиришга қаратилган узоқ муддатли масалаларни муҳокама қилиш учун майдончага айланади”. У Қозоғистон Президенти ҳузуридаги маслаҳат органи бўлиб, таркиби бўйича таклифлар Президент маъмурияти томонидан тайёрланади. Миллий Қурултой йиғилишларида фақат унинг аъзолари қатнашадилар.

Нур-Султан шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Шерзод Пўлатов бу ҳақда “Қазақстан” миллий телеканалига берган мусоҳабасида шундай дейди:

– Эл-юрт тинчлигини сақлаш, халқ бирдамлигини бундан кейин ҳам ривожлантиришни кўзлайдиган орган бу. Энг асосий бойлигимиз, қадриятимиз – бу бизнинг бирлигимиз. Миллий қурултой уни сақлаб-асраш ва келажакда янада тараққий эттириш учун тузилган маслаҳат ҳисобланади. Халқ орасида юзага келадиган муҳим миллий масалалар таҳлили ва қарорлари билан шуғулланади. Уни халқ дардини тингловчи давлат барпо этиш мақсадида амалга оширилган ишларнинг натижаси, деб биламиз.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2022-06-21, 03:02 99
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.