26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
СИНОВЛАРДА ТОБЛАНГАН ИНСОН

Одамлар орасида

Ҳар бир инсоннинг умрида унутилмас, хотирасига умрбод муҳрланган лаҳзалар, кунлар бўлади. Маҳаммаджон Ирисматовнинг ҳаёт китобида бу каби саҳифалар мўл.

У (тасвирда) 1947 йили 29 июнда Сайрам туманининг Қорабулоқ қишлоғида таваллуд топган.

1966 йили Оқсувкент қишлоғидаги Горький номли мактабни тамомлаб, меҳнат фаолиятини пахта териш машинасининг оператори сифатида бошлади. Аммо орадан кўп вақт ўтмай, ҳарбий хизматга чақирилди.

М. Ирисматов йигитлик бурчини Семей вилоятида ўтади. Ҳарбийда жамоат ишларида фаол иштирок этиб, дастлаб взвод, сўнгра рота тарғиботчиси, бўлим командири, полк комсомол қўмитасининг котиби каби масъул лавозимларда ишлади ва раҳбарият эътиборига тушди. У рус тилини яхши билгани, турли топшириқларни ўз вақтида бажаргани учун ҳарбий қисм зобитларининг олқишига сазовор бўлди.

Дарҳақиқат, армиядан сўнг у Сайрам туман ижроия қўмитаси йўлланмаси билан Қозоқ кимё-технология институтига ўқишга кирди. Ғайрат ва шижоатга тўлиб-тошган Маҳаммаджон айни пайтда механизаторлар курсида таҳсил олиб, мавсумий хўжалик ишларида ҳам фаол иштирок этди.

У 1973-1976 йилларда Қорабулоқ ва Оқсувкент қишлоқларидаги ҳунар мактабларида ёшларга таълим берди. Кейинги фаолияти турли давлат муассасаларида, 1976-1979 йилларда у Оқсувкент қишлоғи ижроия қўмитаси, шунингдек, бошланғич фирқа қўмитаси котиби вазифаларида фаолият юритди. Меҳнатсеварлиги ва тиришқоқлиги билан эл назарига тушиб, 1977-1979 йилларда ХIII чақириқ халқ депутатлари Сайрам туман Кенгашининг депутатлигига сайланди.

1979 йили Жанубий Қозоғистон гидрогеология экспедициясига ишга таклиф этишди. Шу жойда у бўлим мудири, лаборатория мудири лавозимларида сидқидил хизмат қилди. М. Ирисматов 1994-1995 йилларда Оқсувкент қишлоқ ҳокимлиги иш бошқарувчиси, 2006-2007 йилларда Оқсувкент агроиқтисод коллежида директор муовини лавозимида хизмат қилди.

2007 йили соғлиги туфайли ногиронлик нафақасига чиққан эса-да, у ҳамон жамоат ишларида фаол. 2009 йилдан Сайрам туман “Ядро синовлари полигони фахрийлари” жамоат бирлашмасининг раиси, Сайрам тумани ҳокимининг ногиронлар масаласи бўйича штатсиз маслаҳатчиси, Сайрам туман Жамоатчилик кенгашининг аъзоси этиб сайланган.

Маҳаммаджон Ирисматов рафиқаси Ирисой ая билан 3 ўғил ва бир қизни тарбиялаб, вояга етказди.Бугун 11 нафар неварасини баркамол, илмли ва ҳар томонлама тарбияли ўстиришга ҳисса қўшмоқда. Шунингдек, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда жонбозлик кўрсатмоқда.

У 2018 йили “Семей ядро синовлари полигони фахрийлари” стендини
тайёрлаб, уларни тумандаги таълим муассасаларига тарқатишда бош-қош бўлди. 2012 ва 2014 йилларда чоп этилган “Семей ҳасрати” ва “Семей қасіреті” китоблари учун М. Ирисматов ҚР Президенти Маъмуриятининг ташаккурномаси билан тақдирланган.

Партия ва ижро органларидаги кўп йиллик ҳалол ва самарали меҳнатлари учун у “Семей ядро полигони ёпилганига 10, 20, 25, 30 йил”, “Чернобиль АЭСи офатининг зарарсизлантирилишига 25 ва 30 йил”, “ҚР Қуролли Кучларига 20, 25 йил “ҚР Мустақиллигига 20, 25 йил” “Совет Иттифоқи Қаҳрамони генерал С. Раҳимов”, “Халқ ҳурмати”, Сайрам туманига 90 йил”, “Улуғ Октябрь Инқилобига 100 йил” каби кўкрак нишонлари ва медаллар, шунингдек, Афғон уруши фахрийлари республика Кенгашининг раиси, ҚР Парламент Мажлиси депутати, Халқ Қаҳрамони Б. Ертаев, туман ҳокимлиги ва маслаҳати, туман мудофаа бўлими, “Ижтимоий тотувлик” ДКК Сайрам туман филиали ва қатор жамоат ташкилотларининг кўплаб фахрий ёрлиқлари ҳамда ташаккурномалари билан тақдирланган.

Мақоламиз қаҳрамони “Жанубий Қозоғистон” газетасининг фидойиси ва жонкуяри. “20 дона обуна – мендан!” челенжида фаол иштирок этиб, нашр ададини оширишга баракали ҳисса қўшди.

 

Шу кунларда 75 ёшни қаршилаётган М. Ирисматовга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оиласига тинчлик ва омонлик тилаймиз!

 

Зокиржон МЎМИНЖОНОВ, Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси., 2022-06-24, 01:35 48
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.