26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ёзги таътил масаласи ҳал бўлди

Аввал хабар берганимиздек, мутахассислар ўқув йилини июнь охиригача узайтириш ва 20 августдан бошлаш масаласини кўриб чиқишни сўраб, вазирликка бир неча бор мурожаат қилган эди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Қозоғистон дунёдаги энг узоқ – 130 кунлик таътилга эга давлатлардан бири. Ва бошқа мамлакатларда таътил муддати 80дан 100 кунгача. Бундан ташқари, 5 кунлик ўқув ҳафтасига ўтганда, ўқув кунлари сони дарҳол 34 кунгача камайди. «Шундай қилиб, ўрта ҳисобда мамлакатимизда жами ўқув кунлари тахминан 150 кунни ташкил этган бўлса, ривожланган мамлакатларда бу кўрсаткич 200 кунни ташкил этади», дейилади вазирлик хабарида. 

– Биз олимлар, руҳшунослар, ота-оналар ва ўқитувчилардан иборат ишчи гуруҳ туздик. Халқаро тажриба ҳам ўрганилди. Ишчи гуруҳ мутахассисларнинг тавсияларини қўллаб-қувватламади.

Шундай қилиб, бутун ёз давомида, яъни 1 июндан 1 сентябргача болалар таътилда бўлади. Бу борада биз сифатни нафақат ўқув кунлари орқали, балки умумий ўқув юкламасини камайтириш, ўқув дастурларини такомиллаштириш, мутахассислар малакасини ошириш ва ҳоказолар орқали ҳам таъминлаймиз, – деди Мактаб ва ўрта таълим қўмитаси раиси Гулмира Каримова. 

Таққослаш учун, Германия, Англия ва Японияда ёзги таътил – 7 ҳафта, Польша, Хитой ва Жанубий Кореяда 7-9 ҳафта, Финляндия, Венгрия, Швецияда 9-11 ҳафта, Латвия, Италия ва Португалияда – 11 ҳафта, Қозоғистонда – 14 ҳафта давом этади.

2022-07-26, 02:23 186
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.