26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Жетисай тумани маданият кунлари – Туркистонда

Вилоят марказида Жетисай туманининг маданият кунлари ўтди. “Туркистон – Туркий оламнинг юраги” мавзуида ўтган туман-шаҳарларнинг маданият кунлари доирасида “Карвон сарой” сайёҳлик мажмуасида уюштирилган “Ер жаннати Жетисайнинг маънавий Туркистонга ҳадяси” байрам тадбири томошабинларга хуш кайфият бағишлади.

Бу ерда туманнинг ҳунармандчилик ҳамда мўйқалам усталари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, “Туғилган заминим, жаннатим – Жетисайим!” китоби ҳамда турли этнос вакилларининг миллий таомлар кўргазмалари уюштирилди.

Иккинчи куни “Карвон сарой” сайёҳлик мажмуасида “Болалар йили” доирасида Жетисай тумани мактаб ўқувчиларининг “Туркистон – бўлажак ёшларнинг қутлуғ макони” номли концерт дастури намойиш этилди. 

Мазкур тадбирлар шаҳарликлар ва меҳмонлар, сайёҳларга маданий-маънавий ҳордиқ тақдим этиш мақсадида уюштирилмоқда. Шунингдек, бу – туман-шаҳарлар орасидаги танлов ёки беллашув эмас. Келгуси ҳафта поёнида Сайрам туманининг маданият кунларини ўтказиш режаланган.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-08-11, 01:38 294
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.