26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Санъатнинг бирлаштирувчи қудрати

Чорак аср муқаддам илк бор Шимкент шаҳрида “Южный Казахстан” газетаси раҳбари Юрий Кирюхин ташаббуси билан ташкил этилган халқаро “Қозоқ романсиада” танлови ёш истеъдодларни кашф этишда улкан ҳисса қўшмоқда. Вилоят славян этномаданият бирлашмаси раҳбари, “Южный Казахстан” газетаси бош муҳаррир – директори Марина Лимаренко ҳамда ҳакамлар ҳайъати раҳбари, Россияда хизмат кўрсатган артист Галина Преображенскаянинг саъй-ҳаракатлари билан йигирма бешинчи марта ўтказилаётган халқаро романсиада танловига Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон ҳамда Россиянинг Москва шаҳридан жами 160дан зиёд турли ёшдаги санъаткор иштирок этди.

Шимкент шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида ўтган халқаро танлов ғолиблари – тошкентлик Фирдавс Юсупов билан оқсувкентлик Муродали Сердали келаси йили 13 апрелда Москва шаҳрида ўтадиган жаҳон танловига йўлланма олишди. Якуний ҳисобот концерт аввалида вилоят маданият бошқармаси бошлиғи Азимхан Қўйлибаев ҳамда “Южный Казахстан” газетаси раҳбари Марина Лимаренко томошабин ва санъаткорларни қутлаб, саҳнага Москвадан келган ҳакамлар ҳайъати раисаси Галина Преображенскаяни чорлаб, вилоят ҳокимлиги номидан ташаккурнома ва гулдастани тантанали тақдим этишди. 

Туркистон вилояти марказида ўтган, қозоқ ва рус тилларида ижро этилган романслар якуни бўйича ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра, йигирма бешинчи халқаро романсиада ғолиби, деб топилган иқтидорли санъаткорлар билан танишинг. Учинчи ўринни Алихан Бейсеков (Алмати), Амангелди Ердаулет (Шимкент), Қалдар Қадирбек, Абдуллозода Шерзод (Душанбе) эгаллашди. Иккинчи ўринга Салтанат Мурат қизи (Алмати), Муҳаммадюсуф Абдуқодиров (Фарғона), Мухтар Ахметов (Алмати), Аружан Қусаинова (Алмати), биринчи ўринга эса Диляра Дуйсекеева (Кўкчатов) ҳамда Абдулла Саят (Алмати), Жулдиз Байжума (Алмати), Алиш Бибарис (Астана) муносиб деб топилди. Бош совринни эса Тошкентдан ташриф буюрган юксак маҳорат соҳиби Отабек Назиров енгиб олди. 

Танлов ташкилотчиси М. Лимаренко халқаро анжуманнинг юксак савияда ўтишига ҳиммат кўрсатган вилоят ҳокимлиги ҳамда турли давлатлардан келган нуфузли санъаткорларни “Карвонсарой”да тайёрланган мазали “Чойхона палов” билан меҳмон қилган Туркистон шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Баҳодир Ирисметовга, анжуманга келган ҳамкасби “Жанубий Қозоғистон” бош муҳаррир – директори Райимжон Алибоевга самимий миннатдорчилик билдирди.

Ш. МАДАЛИЕВ, 2023-11-14, 02:32 1575
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.