26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги раис сайланди

Туркистон шаҳридаги “Буюк Дашт эли” мажмуасида ўтган ҳисобот-сайлов йиғилишида вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Бадритдин Нишонқуловнинг фаолиятига ижобий баҳо берилди. ҚР “Дўстлик” ҳамжамияти раиси И. Ҳошимжонов бошқарган анжуманда шаҳар ва туманлардан ҳар уч минг аҳолидан бир вакил тавсия этилган 124 делегатнинг 118 нафари иштирок этди. Тадбирда кўпчилик якдиллик билан Қозоғистон халқи Ассамблеяси аъзоси, бунга қадар вилоят маркази Туркистон шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмасига самарали раҳбарлик қилган Баҳодир Ирисметовни вилоят ўзбек этномаданият бирлашмасининг раиси этиб сайлади.  

Б. Ирисметов Туркистон шаҳрида “Карвонсарой” мажмуасини барпо этган таниқли тадбиркор, Туркистон шаҳрининг фахрий фуқароси, қатор давлат ва жамоат ташкилотлари мукофотлари соҳиби. Вилоят “Жанубий Қозоғистон”, шаҳар “Туркистон” газеталарининг доимий ҳомийси. Туркистон шаҳрида жамоат ташкилотлари раҳбарларини ҳамжиҳатлик ила кенгашиб, очиқ овоз бериш йўли билан сайлаш анъанаси бу сафар ҳам амалда қўлланиб, самарасини берди.  Янги раис Б. Ирисметов ушбу ташкилотни турли йилларда бошқарган М. Исоқов, С. Нурметов, И. Ҳошимжонов, Б. Нишонқуловлардан кейинги бешинчи раис. Омад ва зафар ёр бўлсин!

Тадбир поёнида иштирокчилар жамоатчиликка Мурожаат йўллашди, вилоят оқсоқоллар кенгаши ҳайъати аъзоси Обиддин Фахриддинов дуои фотиҳа қилди. Эл бирлиги, юрт саодати йўлидаги барча ниятлар ижобатини берсин. 

Ш. МАДАЛИЕВ.

Ш. МАДАЛИЕВ, 2024-02-06, 03:09 677
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.