26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тошқиннинг олди олинади

Вилоятимизда сув тошқини хавфи мавжуд ҳудудларда махсус тадбирларни амалга ошириш учун барча куч ва воситалар олдиндан шакллантирилди. 

Куннинг исиб кетиши, бир неча кундан буён ёққан ёмғир, қорнинг эришидан дарё-анҳорларда сув сатҳи кўтарилмоқда. Шу муносабат билан, селнинг олдини олиш ишлари кучайтирилмоқда. 

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди Саврон туманидаги сув тошқини хавфи мавжуд жойларни оралаб, мутасадди раҳбарларга аниқ топшириқлар берди. Ҳоким Сирдарё бўйида яшовчи аҳоли билан мулоқотда бўлди. 

Вилоят Фавқулодда вазиятлар депатаментида тезкор штаб ташкил этилди. Уй-жойларни сув босишнинг олдини олиш мақсадида, ФВ департаменти ва маҳаллий ижро органлари ёмғир сувини тортиш ишларини давом эттирмоқда. Тошқиннинг олдини олиш учун тўғонлар барпо этилиб, сув йўналиши хавфсиз томонга бурилмоқда. Бундай ҳудудларга махсус техникалар, асбоб-ускуналар, инерт материаллар жойлаштирилган ва у ерлар ваколатли идоралар назоратида. Асосийси, сув тошқини пайтида, аҳолини эвакуация қилиш учун жой тайёр. 

Мутахассисларнинг огоҳлантиришича, март ойида ёғингарчилик миқдори вилоятнинг барча ҳудудларида меъёридан ортиқ бўлади.

2024-03-28, 20:30 587
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.