26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
ҚР Президенти Саноат ва қурилиш вазири Қанат Шарлапаевни қабул қилди

Қанат Шарлапаев саноатни ривожлантириш, геология, ер қаъридан фойдаланиш ва қурилиш соҳаларида амалга оширилган ишлар якунлари ва келгуси давр режалари ҳақида ахборот берди.

Жорий йилнинг январь-февраль ойларида мамлакатнинг ишлаб чиқариш саноатида юксалиш 7,4 фоизни ташкил этди.

Ишлаб чиқариш ҳажмини оширишда машинасозлик, металлургия, кимё, енгил саноат каби тармоқларнинг ҳиссаси салмоқли.

Умумий қиймати 1,5 триллион тенгега яқин 180та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Натижада 17800та иш ўрни яратилади.

Ўтган йили 157 мингдан зиёд уй-жой фойдаланишга топширилди. Жорий йилда 172 мингдан зиёд уй-жой қуриш режалаштирилган.

Шунингдек, ижарага бериладиган 22 мингта уй-жой барпо этиш учун давлатдан 300 миллиард тенгедан зиёд маблағ ажратилди.

“Отбасы банк” орқали молиялаштириш ҳажми 300 миллиард тенгени ташкил этадиган дастур ишга туширилиб, 12 мингдан зиёд фуқарога ипотека кредити ажратилади.

Ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи билан боғлиқ кимошди савдоларини электрон шаклда ўтказиш учун E-Qazynakz рақамли платформаси ишга туширилди.

Ушбу ташаббус жараённинг шаффофлиги ва очиқлигини сезиларли даражада оширди.

Айни пайтда сув босган ҳудудларда янги уй-жойлар қуриш учун лойиҳа-смета ҳужжатларининг таннархини тасдиқлаш ишлари якунланмоқда.

Қасим-Жўмарт Тўқаев табиий офат натижасида вайрон бўлган уйларни имкон қадар тезроқ тиклаш юзасидан топшириқлар берди.

Akorda.kz, 2024-04-11, 01:49 312
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.