26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳар гўшаси боғу бўстон бўлади

Туркистон шаҳрининг буюк ўтмишига уйғун замонавий қиёфасини яратишда янги бино ва иншоотлар қуриш билан бирга, ҳар бир туп дарахт ва гул кўчати экишга ҳам алоҳида масъулият, эътибор билан ёндошилмоқда. Янги ташкил этилаётган боғ ва хиёбонларга ҳам шаҳар иқлимига мос, атроф-муҳит мусаффолигини таъминловчи ва кишига завқ берадиган дарахт кўчатлари ўтқазилмоқда.

 Ушбу дарахтларни парваришлаш борасида соҳа мутахассислари ҳамкорликда иш олиб бормоқда. Бу эса ҳудудни туркистоннинг экотуристик манзилларидан бирига айлантириб, юртимизга келаётган хорижлик сайёҳларга бетакрор табиатимиз ва унинг турфа гўзалликларини кўрсатиш имкониятини беради. Ана шундай ёндашув туфайли шаҳардаги яшил майдонлар 35-40 минг квадрат метрга кенгайди. Эътиборлиси, бу ниҳоллар дастлаб хориждан келтирилган бўлса, бугун маҳаллий кўчатчилик ва гулчилик хўжаликларида етиштирилмоқда.

Ҳаво мўътадиллиги ва атроф-муҳит мусаффолигини таъминлашда фаввораларнинг аҳамияти беқиёс. Шу боис, шаҳардаги боғ ва хиёбонлар, майдонларда ҳар йили замонавий фавворалар қуришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу тадбирлар сўлим манзилларнинг тароватини оширмоқда.

Минтақа раҳбари Дархан Сатибалди ҳар бир мавзеда олиб борилаётган ишларни ўз вақтида тугатиш учун туман, шаҳар ҳокимларига аниқ топшириқлар бермоқда. Чунончи, ҳокимларнинг вазифаси фақатгина кўчат экиб, кўчаларни тозалаш эмас, балки туркистонликлар ҳордиқ чиқарадиган жойларни кўпайтиришга ҳам ўз ҳиссасини қўшишдир.

 Чунончи, янги ўйин майдончалари, қулай йўлакчалар, автобекатлар пайдо бўлмоқда. Ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва тозалаш ишларини сифатли амалга ошириш масаласи вилоят ҳокимининг девон йиғилишида алоҳида муҳокама қилинди. Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди бу борадаги ишлар ҳали ўз даражасида тизимлаштирилмаганини таъкидлаб, масъулларга тегишли вазифалар юклади.

– Йил давомида тозалаш ва ободонлаштириш ишлари давом эттирилади. Ҳар бир туман ва шаҳарда тозаликка масъул коммунал муассаса бўлиши шарт. Таълим, соғликни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа муассасалар ўзлари жойлашган ҳудуднинг тозалиги ва ободонлаштирилишига масъулият билан ёндашишлари керак. Ҳар бир туманни шўъба ва кўчаларга тақсимлаб, тозалашни давом эттиринг. Аҳоли ҳам ушбу тадбирларда иштирок этиши керак. Бу барчамиз учун умумий иш. Фаолият ва ишларнинг боришини тизимли йўлга қўйинг, – деди Дархан Сатибалди ва бир қанча туман ва шаҳар ҳокимларига алоҳида топшириқлар берди.

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Зулпихар Жўлдасовнинг таъкидлашича, Давлат раҳбарининг мазкур соҳадаги топшириқларини бажариш мақсадида 2024-2026 йилларда шаҳарларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича йўл харитаси тасдиқланган. “Йўл харитаси” ва вилоят ҳокими топшириқлари ижроси юзасидан тегишли ишлар амалга оширилди.

2024 йил март ойида 3 шанбалик ташкил этилди. Уларда маҳаллий ҳокимликлар, барча давлат муассасалари, тадбиркорлик ташкилотлари, фаоллар ва кўнгиллилар иштирок этиб, белгиланган ҳудудларда тозалаш ишларини олиб боришиб, кўчат ўтқазишди. Хусусан, туман, шаҳар ҳокимликлари томонидан 201 минг тупдан зиёд кўчат ўтқазилиб, 31730 туп дарахт оқланди. Шанбаликларда 19 мингдан зиёд фуқаро иштирок этиб, 279та техника жалб қилинди, 2710 тонна чиқинди олиб чиқилди. 1152та кўча ва 265 чақирим пиёдалар йўлаклари тозаланди. 275та истироҳат боғлари ва хиёбонлар, 192та болалар ва спорт майдончалари ташкил этилди. 95та кўприк, дарёлар, ариқлар ва булоқлар тозаланди, 897та кўп қаватли уй-жой биноси яқинидаги ҳудуд ва ҳовлилар тозаланди.

Аҳоли манзилларини ободонлаштириш ва санитария ҳолатини сақлаш мақсадида махсус гуруҳлар ташкил этилиб, улар таркибига туман, шаҳар ва қишлоқ ҳокимликлари ходимлари, фаол фуқаролар, жамоат ташкилотлари вакиллари киритилди. Тозалик ишлари бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари юритилмоқда.

2024-04-11, 21:21 291
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.