26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Соқолли қурилиш''лар танқид қилинди

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди Тулкибош туманига хизмат сафари чоғида тумандаги “соқолли қурилиш”ларни танқид қилди. Вилоят раҳбари минтақадаги долзарб масаланинг бири бўлган сув иншоотларининг тубдан таъмирлаш ишларини пухталади.

Бугунги кунда Тулкибош туманида “Қазсушар” РДК тасарруфидаги 13та канални тубдан таъмирлашларига тегишли маблағ ажратилган. Мутасадди раҳбарлар билан учрашган вилоят ҳокими йўл қўйилган камчиликлар такрорланмаслиги жоизлигини таъкидлади.

Туманда жами 113та канал мавжуд, уларда тубдан таъмирлаш ишлари босқичма-босқич олиб борилмоқда. Қурилишнинг узоқ давом этиши бу ишларга тўсқинлик қилмоқда. Республика тасарруфида 13та муаммоли сув иншооти мавжуд. Уларнинг аксарияти каналларда олиб борилаётган реконструкция ишлари билан боғлиқ. Вилоятимизда Давлат раҳбарининг сувни тежаш технологиялари ҳажмини ошириш борасидаги топшириғини юксак даражада бажариш учун имкониятлар етарли. 

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди Тулкибош туманида 2023-2027 йилларда интенсив боғдорчиликни ривожлантириш борасида режаланган ишлар билан танишди. Бугунги кунда 80 гектар майдонга олма экилган. Жорий йилда олма боғи майдони 25 гектарга кенгаяди. Кенг кўламли лойиҳа давлат томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Унинг майдони 4 йил давомида 160 гектарга ортади. Минтақа раҳбари бу ишга тадбиркорларни кенг жалб қилиш, тоғли ҳудудда олма боғларини кўпайтириб, агрокластер ташкил этиш юзасидан кўрсатмалар берди.

2024-04-16, 20:19 356
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.