26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вазият мураккаблигича қолмоқда

Президент сув тошқинларига қарши чора-тадбирларни мувофиқлаштириш бўйича республика штабининг йиғилишини ўтказди

Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг таъкидлашича, вазият ҳали ҳам мураккаблигича қолмоқда.

Унинг сўзларига кўра, бешта вилоятда, яъни Атиров, Ғарбий Қозоғистон, Шарқий Қозоғистон, Ақмўла ва Шимолий Қозоғистон вилоятларида сув тошқинининг иккинчи тўлқини кузатилиши мумкин.

Қолган олтита вилоятда, яъни Қўстанай, Қарағанди, Ақтўбе, Абай, Павлодар, Улитовда вазият барқарорлаша бошлади.

Давлат раҳбари аҳолини хавфсиз жойга кўчириш, сув тошқинларидан жабр кўрган фуқароларга зарур ёрдам кўрсатиш каби долзарб вазифаларга эътибор қаратди.

Президент ўзининг топшириғига кўра, давлат моддий захирасидан махсус техника ва бошқа воситаларни олишга рухсат берилганини айтди.

– Зарарни қоплашнинг самарали дастагини ишлаб чиқиш юзасидан аниқ топшириқ бердим. Бунинг учун бюджет маблағлари билан бирга “Қозоғистон халқига” жамғармаси ва йирик бизнес томонидан ажратилган маблағлар ҳам сарфланади. Шунингдек, яна бир муҳим масала мавжуд. Бу – сув босган ҳудудлардаги эпидемиологик вазият. Вазиятни қатъий назоратга олиш керак. Шунингдек, баҳорги экиш ишларига пухта ҳозирлик кўриш зарур. Сув босган аҳоли манзилларида қонун бузилишига йўл қўйилмаслиги даркор. Менинг топшириғим билан Ҳукумат раҳбари ва унинг ўринбосарлари айни кунларда ҳудудларда вазият барқарорлашгунга қадар барча ишларни мувофиқлаштиради, халқ билан бирга бўлади, – деди Қ. Тўқаев.

Давлат раҳбари табиий офатдан жабр кўрган ҳудудларда озиқ-овқат хавфсизлигини алоҳида назоратга олиш, нархларнинг ошишига йўл қўймаслик зарурлигига яна бир бор эътибор қаратди.

Шунингдек, фуқаролар учун авиа ва темир йўл чипталари нархининг ошишига йўл қўймаслик кераклиги ҳақида огоҳлантирди.

– Ҳукумат ва ҳокимликлар жабрланганларни жойлаштириш, уларга зарур ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ муаммоларни тезда ҳал этиши керак. Ҳозирда бу ишлар амалга оширилмоқда. Эвакуация пунктларидаги вазият доимий равишда назорат қилиниши лозим. Йўқотилган ҳужжатларни тиклаш, ҳуқуқий ва руҳий ёрдам кўрсатиш пунктлари зудлик билан ташкил этилиши даркор. Дарвоқе, йўқолган ҳужжатлар ҳам муаммодир. Одамлар шошиб уйларини тарк этишди. Уларнинг ҳужжатларини тиклаш учун зарур ёрдам кўрсатиш керак. Вазият ўта оғир бўлган жойларда жамоат штаблари жойлаштирилиши, тушунтириш ишлари олиб борилиши зарур, – деди Президент.

Йиғилишда Соғликни сақлаш вазирлигига Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда мамлакатдаги санитария-эпидемиология ва эпизоотик ҳолат устидан назоратни кучайтириш, туну кун кузатиш, шунингдек, кўп қаватли уйлар, ижтимоий ва бошқа иншоотларни дезинфекция қилиши юзасидан топшириқлар берилди.

Ижтимоий тармоқларда юқумли касалликлар тарқалиши ва сув тошқинлари туфайли эпидемиологик вазиятнинг оғирлашгани ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмади.

Саноат ва қурилиш вазирлигига уй-жой, ижтимоий инфратузилма ва коммунал хўжалиги иншоотларини тиклаш тадбирларини мувофиқлаштириш бўйича тезкор гуруҳ тузиш топширилди.

– Сув босган вилоятлар ҳокимлари ушбу гуруҳга қанча маблағ зарурлиги тўғрисида ҳисобот тақдим этиши керак. Шунингдек, ҳудудларни вайроналаридан тозалаш зарур. Зарар кўрган ҳудудларга қишлоқ, транспорт, соғликни сақлаш, сув хўжалиги, фавқулодда вазиятлар, экология, фан ва олий таълим вазирлари ўринбосарларини юбориш зарур. Дарвоқе, менинг топшириғимга кўра сув тошқинларидан зарар кўрмаган ҳудудларда «Тоза Қозоғистон» акцияси бошланган эди. Мен барча ҳокимларни огоҳлантирдим, бу бир марталик акция эмас. Бошқача қилиб айтганда, энди ўзингизни шанбаликда ишлаётгандек кўрсатиб, кўзбўямачилик қила олмайсиз. Қўшни давлатларнинг тажрибасини ўрганиб, Қозоғистонда ҳам доимий равишда ободонлаштириш, вилоят ва шаҳарлар ҳудудларини тозалаш ишларини олиб боришимиз зарур, – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев.

Давлат раҳбари фуқаролар учун уй-жой биноларини тиклаш жараёнини назорат қилиш вазифасини топширди.

Шунингдек, йил охиригача сув тошқинларининг олдини олиш чора-тадбирларини бошқаришнинг узоқ муддатли стратегиясини белгилаб, тегишли дастурий ҳужжатларни қабул қилиш вазифасини юклади.

Йиғилишда Бош вазир Ўлжас Бектенов, Фавқулодда вазиятлар вазири Шинғис Аринов, Саноат ва қурилиш вазири Қанат Шарлапаев, Соғликни сақлаш вазири Ақмарал Алназарова ва бошқалар Шарқий Қозоғистон вилояти ҳокими Ермек Кўшербаев, Манғистов вилояти ҳокими Нурлан Нўғаев сўзга чиқдилар.                   

    

Akorda.kz, 2024-04-16, 20:22 245
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.