26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Азим тоғлар сабоқ бергай...

“AMANAТ” партияси Туркистон вилоят филиали қошидаги “MIRAS” фуқаролик жамияти ва маданиятни ривожлантириш кенгашининг сайёр мажлиси Тулкибош туманида ўтди.

Таниқли ёзувчи, эл тараққиётига муносиб ҳисса қўшган жамоат арбоби Мархабат Байғутнинг туғилиб-ўсган Пистели қишлоғида ўтган учрашувга ёзувчининг замондошлари, дўстлари, ҳамқишлоқлари, қариндош-уруғлари, шогирдлари, вилоят ва Тулкибош тумани маданият соҳасининг мутасадди давлат идораларининг вакиллари, партиядошларимиз иштирок этди.

Норасмий тадбир эркин фикрлашув майдони сифатида уюштирилиб, иштирокчилар Пистели қишлоқ кутубхонаси ҳовлисидаги яшил майдондан жой эгаллашди. Улар табиатнинг энг гўзал қиёфасини ўзида мужассам этган жаннат маконнинг беназир фарзандини соғинч билан ёдга олишди.

Кенгашнинг сайёр йиғини “Бадиий сўз етакчиси” мавзусига бағишланиб, Мархабат Байғутнинг фазилатлари, минтақанинг маънавиятини юксалтиришга қўшган ҳиссаси ҳақида хотиралар ёдга олинди. Кенгаш аъзоси, “Туран-Туркистон” журналининг бош муҳаррири, журналист Аида Ўтеп Мархабат оғанинг юртига келиб, машҳур ижодкорнинг меҳнати ва ижодини хотирлаш улкан аҳамиятга молик тадбир эканлигини таъкидлади. “Таупістелі тағлымы: Бозарықтан – Бозторғайға” лойиҳаси доирасида Ғалабанинг 77 йиллигига бағишланган 77 чақиримни ёзувчи билан бирга пиёда босиб ўтганини эсга олди.

Ёзувчининг синфдоши, туман фахрийлар кенгаши раиси Қалаубек Анашев туманда “Мархабат – Мирас” жамоат жамғармаси томонидан ҳар йили Мархабат ўқишлари ўтказиб келинаётганини айтди. Ёзувчининг болалик чоғи ва талабалик ҳаётига тўхталиб, унинг ҚозДУнинг филология факультетига ўқишга кириш давридаги қизиқарли ҳангомаларни ҳикоя қилиб берди.

Навбатдаги сўзга чиққан кенгаш раиси ўринбосари, “Turkistan Media Holding” бош директори Жанахмет Ағибаев ёзувчининг азиз маскани бўлган Пистелини кўриш, унинг асарларининг қаҳрамонлари бўлган фуқаролар билан дийдорлашиш, суҳбатлашиш том маънода аҳамиятга молик тадбир эканлигини таъкидлади.

Тадбирда, шунингдек, маданият ва сайёҳлик соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган тадбирлар ҳақида туман маданият, тилларни ривожлантириш ва спорт бўлими раҳбари Ерлан Сейфуллаевнинг ҳисоботи тингланди.

Тадбир сўнггида ёзувчининг умр йўлдоши Қиздаркул Пернебайқизи учрашув ташаббускорларига миннатдорчилик билдирди.

Сўнг иштирокчилар Пистели қишлоғидаги масжидда марҳумга аталган худойида қатнашдилар ва қабри тепасида Қуръон тиловат қилдилар.

2024-06-08, 02:47 642
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.