26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Жетисай тарвузлари – Россияга

Жетисай тумани Атамекен овулидаги “Павел” деҳқон хўжалиги тасарруфидаги 9 гектар майдонда 20 йилдан буён полиз маҳсулотлари етиштирмоқда. Жорий йилда тарвузнинг алоҳида парвариш талаб қиладиган “Виктория” навини апрель ойининг бошларида эккан. 

– Дастлабки пишган тарвузларни Россияга жўнатяпмиз. Кейинчалик талабга кўра, республикамизнинг бошқа минтақаларига жўнатамиз. Жорий йилда етиштирилган маҳсулот таннархи ҳар йилдагидан ошиб кетди, лекин тарвузни 150-170 тенгедан сотмоқдамиз, бу сарфланган харажатларни тўлиқ қоплайди. Томчилатиб суғоришни татбиқ қилганимиз туфайли сув ва минерал ўғитлардан муаммо бўлмади. Ҳосил ҳам кўнгилдагидек, – деди деҳқон хўжалиги раиси Асан Мубинов.

Таъкидлаш жоизки, “Павел” деҳқон хўжалигида тарвуздан ташқари бақлажон, булғор қалампири, помидор ҳам етиштирилади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-06-13, 20:25 609
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.