26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳоким спортчига оқ йўл тилади

Сайрам тумани ҳокими Арман Сабитов таниқли спортчи, бокс бўйича жаҳон чемпиони, Токио Олимпиадасининг бронза медали совриндори Сакен Бибўсиновни қабул қилди. У ўзининг самимий табрикларини етказиб, жорий йили Париж шаҳрида ўтадиган ХХХIII Ёзги Олимпия ўйинларида муваффақиятлар тилади.

– Жорий йили Италиянинг Бусто-Арсицио шаҳрида уюштирилган лицензия турнирида иштирок этиб, Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритдингиз ва улкан муваффақиятларга эришдингиз. Олимпиада ўйинларига иккинчи бор йўлланма олган миллий жамоамизнинг спортчиси сифатида сизга туман аҳли юксак ишонч билдиради. Бу галги беллашувлардан олтин медаль билан қайтинг, – деди туман ҳокими.

Бундан ташқари, туман раҳбари боксчига эсдалик совғаларни топширди.

С. Бибўсинов эзгу тилаклар учун туман ҳокимига миннатдорчилик билдириб, унга ўзининг исми-шарифи ёзилган чарм қўлқопларни совға қилди.

З. АҲМАДЖОНОВ, 2024-06-14, 21:25 672
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.