26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''АЛЛО, АЛЛО...'' ёки мобил операторлари ҳақида

Истеъмолчилар учун яратилаётган ҳар қандай имкон ҳамда қулайликлар уларнинг ҳамёнларидан тўланиши аниқ. У корхона фаолиятидаги ҳар қандай ижобий ўзгариш ҳам сизнинг ҳамёнингиз эвазига юз беради. Кўрсатилаётган хизматлар сифати сифатли ва ҳамёнбопми?

Сўнгги икки йил давомида уяли алоқа операторлари истеъмолчиларига кўрсатаётган хизматлари учун ойлик тўлов нархини ошириб бормоқда. 5,10 фоиз бўлса, балки бу у қадар ҳис этилмаслиги мумкин. Бироқ бу кўрсаткичдан анча ошса, истеъмолчиларнинг ҳамёнининг шўри қурийди, бу аниқ. Теле2 уяли оператори хизматларидан фойдаланиб келаётганимга анча йил бўлди. Интернет тармоғи гоҳ-гоҳида ночор ишласа ҳам, тавсия этаётган хизматлар пакетидан фойдаланиб келаман. 1800 тенгелик ойлик тариф ўтган йили август ойида 3300 тенгега кўтарилган бўлса, жорий йил август ойидан 4500 тенге тўлайдиган бўлдим. Тасаввур қилинг, компанияларни қанчалик бойитяпмиз. Бундан ташқари, мактабларда Интернет тармоғидан фойдаланиб, дарс ўтишадиган бўлса, (айниқса, ЯМТга тайёргарлик кўраётган юқори синф ўқувчилари) фақат уяли алоқа оилавий бюджетингизнинг асосий қисмини ютиб юборишига шубҳа йўқ. Уяли телефон иловалари, ижтимоий тармоқлар орқали кимгадир қўнғироқ қилаётганингизда, компания сизга тақдим этаётган хизматлари сифатининг ночорлиги туфайли абонент билан тузукроқ уланиб, гаплашолмаганингиздан жиғибийронингиз чиқиб турган пайтда компания ўзининг қўшимча хизматларини таклиф этишади. 

***

Мегаполисимизда 147та жойда мобил алоқа ёмонлашгани қайд этилган. Шу боис сўнгги 7 ой мобайнида уларга нисбатан 44 млн. тенгега жарима солинди.. Шаҳримизда ўрнатилган базавий станцияларнинг 1600тасидан 147тасида алоқа сифати ёмонлиги аниқланган. Айниқса, ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар бу борадаги норозиликларини фаол билдиришга ҳаракат қилишибди. Уларнинг айтишича, Интернет тармоғи ночорлигига қарамай, тарифлар нархи сўнгги йилда бир неча бараварга ўсган. Кўп ҳолларда абонентлар огоҳлантирилмасдан тариф нархини кескин оширишган.

– Операторлар тариф нархини оширмасдан бир ой илгари бу ҳақда огоҳлантиришлари жоиз, – дейди рақамлаштириш бошқармасининг раҳбари Муҳит Кемелов ижтимоий тармоқлардаги мусоҳабасида. – Ана шундан сўнг нархни ошириш мумкин. Ўтган йилги ишдаги камчиликлар туфайли ваколатли муассаса тегишли ишларни олиб бормоқда. Тариф нархи шартнома талабларига мувофиқлаштирилиши жоиз. Истеъмолчиларни яна бир жиҳатдан қувонтириб қўйиш мумкин. Жорий йил Шимкентда 20та аҳоли манзилларида оптик толали тармоқлар ўтказилиши режаштирилмоқда. Бу дегани, 210 минг аҳоли сифатли Интернет билан таъминланади. 

***

Бу борадаги вилоятимизга алоқадор ахборотга тўхталсак. 

– Мамлакатимизнинг етакчи мобил оператори ўзининг телекоммуникация инфратузилмасини оммавий янгилаш бўйича кенг қамровли лойиҳани амалга оширишни давом эттирмоқда, – дейди вилоят рақамлаштириш, давлат хизматларини тақдим этиш ва архивлар бошқармаси раҳбари Марат Айнабеков. – “Кселл” ҲЖ алоқа ва интернет хизматларининг сифати, рақамли сервиснинг ҳамёнбоплигини ошириш, шунингдек, шаҳар ва қишлоқ жойларда Интернет билан таъминлаш ҳудудини кенгайтириш учун базавий станциялар ва бошқа ускуналарни замонавийлаштиряпти.

Янгилаш ишлари вилоятимиз жанубида фаол олиб бориляпти. Бу борада Туркистон шаҳрида июль ойида компания 3G стандартида фаолият юритаётган 15та базавий станцияни 4G ва 5G андазасига қадар янгилаб, замонавийлаштирилди. Вилоятимиздаги Қумкент, Қасимбек, Зертас, Аққум, Қайнарбулақ, Қорабулоқ ва бошқа қишлоқларда операторлар базаси янгиланди. Келгуси 2 ҳафтада оператор Туркистон шаҳри ва туманларда ўзининг 20та базавий станциясини янгилайди. Йил охиригача эса яна 77та базавий станция янгиланиши кутиляпти. Замонавийлаштириш ишлари аниқ бир базавий станцияни вақтинча ўчиришни ҳам кўзда тутиши аниқ. Алоқа тармоқларидаги барқарор ўсган трафик, истеъмолчилар сонининг ўсишига мувофиқ янгиланиши жоиз. 

М. САЪДУЛЛАЕВА, 2024-08-27, 02:19 471
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.