26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бош қомусимиз – таянчимиз!

“AMANAT” партияси Давлат раҳбарининг ижтимоий таянчи сифатида, элимиздаги барча янгиланиш ва замонавийлашувнинг ташаббускори сифатида ижтимоий-сиёсий тамойилларнинг марказида туради. “Аманат”ликлар Конституция меъёрлари асосида қозоғистонликларнинг фаровонлигини юксалтиришга йўналтирилган туб иқтисодий-сиёсий ислоҳотларни амалга оширишга киришди. Демократик тамойилларга асосланган Янги, Адолатли Қозоғистонни барпо этишда самарали сиёсий кучга айланди.

Партиямиз очиқ сиёсий рақобатни келажакка собитқадамликнинг кафолати сифатида белгилаб, Конституцияга киритилган ўзгаришлар бўйича янгиланган сайлов жараёнига алоҳида тайёргарлик билан киришди. Партиянинг ички фаолиятидаги хизмати такомиллашиб, оддий фуқароларнинг талаб ва мурожаатлари асосида иш сифати ва услублари белгиланди.

Партиямиз Конституция тасдиқлаган меъёрлар бўйича адолатли рақобатни қўллаб-қувватламоқда. “Ер омонати”, “Қишлоқ омонати”, “Қарзсиз жамият”, “Ҳуқуқий ёрдам”, “Бахтли оила”, “Фахрийларни қадрлайлик”, “Тўсиқсиз келажак” каби қатор йирик лойиҳаларни амалга ошириб, уларнинг ҳаётийлигини таъминлади.

Конституцияга киритилган ўзгаришлардан мақсад – аҳолининг фаровонлигини таъминлаш, давлатчилигимизни имкон қадар мустаҳкамлаш ҳамда жамиятни мутаносиб равишда ривожлантириш. Янги Қозоғистоннинг сиёсий тизимини янгилашда фуқароларнинг эл бошқариш ҳамда қарор қабул қилиш жараёнларида иштирок этиши учун йўл очилди.

“AMANAT” партиясининг вилоят филиали барча ҳамюртларимизни Қозоғистон Республикасининг Конституцияси куни билан табриклаб, меҳнатсеварлик анъанасига адолатпарвар қозоғистонликларнинг мамлакатимизни янада ривожланишига муносиб ҳиссасини қўшишига ишончим комил. Минтақа фуқароларининг турмуш фаровонлиги ортиб, бирлиги ярашган халқимизни умумий мақсад атрофида бирлаштириб, жамиятни ривожлантиришда аманатликлар доим олдинги сафда.

Элимиз омон, юртимиз тинч бўлсин! Қомусимизнинг обрўси юксалаверсин! 

Алтинсари УМБЕТАЛИЕВ, “AMANAT” партиясининг Туркистон вилоят филиали раиси, 2024-08-29, 01:54 514
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.