26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Дўстлик дастурхонида – палов

Қазиғурт тумани, Турбат қишлоғида Қозоғистон Республикаси “Дўстлик” ҳамжамияти ва вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси, Қазиғурт туман ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Жавлон Собитов ҳамда (жонкуяр ташкилотчилар) ташаббуси билан “Дўстлик дастурхони” палов фестивали ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокимлиги ижтимоий тараққиёт бошқармаси, ўзбекистонлик меҳмонлар, туман ўзбек этномаданият бирлашмалари вакиллари ҳамда Қазиғурт туман маслаҳати депутатлари иштирок этди. Жумладан, “Дўстлик” ҳамжамияти раиси Икром Ҳошимжонов, Туркистон вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Баҳодир Ирисметов, “Дўстлик” ҳамжамияти оқсоқоллар кенгаши раиси Бегмат Турдиқулов, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси Тошкент вилояти бўлими раиси Раҳматилла Шералиев, Тошкент вилояти ҳокимининг матбуот-ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Бекзод Қобулов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасидан Абдулла Мадиев, Нигора Шофайзиева, Тошкент давлат филармонияси хонандаси Шоҳжаҳон Азимов, Ўзбекистон қозоқ миллий маданият маркази Тошкент вилояти бўлими раиси Дамир Қалдибаев, Пискент тумани ”Файзобод” МФЙ хотин-қизлар фаоли Асия Муспеновалар ташриф буюрдилар.

Тадбирни ташкиллаштиришдан мақсад – миллатлараро дўстликни ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш эди.

Танловда  Сариоғоч туманидан Симен Ишматов, Қазиғурт тумани маслаҳати депутатлари номидан Абдулбоқи Собитов, “Аманат” партияси Қазиғурт тумани филиали номидан Абдулазиз Сагдуллаев, 1984 йилги битирувчилар номидан Ботир Йўлдошев, Сардор Собиржонов (”Жаңатірлік” умумтаълим мактаби), Шерзод Собитов (Туроб Тўла номли умумтаълим мактаби), Фарҳод Исматов (”Қызылдихан” умумтаълим мактаби), Абдулазиз Дўндиқов (Қазиғурт туман ўзбек этномаданият бирлашмаси), Алия Ўтарбаева (”Еңбек” умумтаълим мактаби), Нурғали Бегазов Турбат қишлоқ ҳокимлиги номидан иштирок этиб, ўзларининг ошпазлик маҳоратини  намойиш этишди. 

1-ўринни – Абдулазиз Саъдуллаев, 2-ўринни – Нурғали Бегазов, 3-ўринни – Абдулбоқи Собитов эгаллади. Танлов иштирокчилари ва ғолибларга ҳомийлар томонидан мукофотлар топширилди.

Тадбирда сўзга чиққан нотиқлар миллатлараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган тадбир ташкилотчиларига ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

Нигора СОИПОВА, 2024-08-29, 02:44 602
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.