26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Digital Kazakhstan: замонавий таълим

Сайрам туманидаги Қ. Жандарбеков номли Маданият уйида “Digital Kazakhstan: замонавий таълим” мавзуида туман таълим соҳаси ходимларининг август анжумани ўтди.

Тадбир туманнинг таълим соҳасида эришган ютуқларига бағишланган видеоролик намойиши билан бошланди. Шундан сўнг туман таълим бўлими мудири Б. Ахметов дастлабки сўзни туман ҳокими А. Сабитовга берди. Тадбирда, шунингдек, “Global Sapa” халқаро академияси асосчиси Т. Шингузинова, М. Ауезов номидаги Жанубий Қозоғистон университети “Сиёсатшунослик” кафедраси мудири, фалсафа фанлари номзоди, профессор С. Мажинбеков, “GREEN school” инновацион бадастир мактаби директори Н. Утеповларнинг маърузалари тингланди. 

Туманда жорий ўқув йилида 205та таълим муассасаси фаолият юритади. Улардан – 74таси давлат ва 25таси хусусий мактаблар; 11та давлат, 92та хусусий болалар боғчаси, 3та қўшимча таълим муассасаси.

2023-2024 ўқув йилида 11-синфни 3631 нафар ўқувчи тамомлади, улардан 151 нафари “Алтын белгі”, 338 нафари “Ұздік аттестат” соҳиби бўлди. 3631 нафар битирувчидан 1089 нафари давлат таълим грантига сазовор бўлди.

Жорий ўқув йилида 66750 нафар ўқувчи таълим олиши режалаштирилган, бу ўтган йилга нисбатан 1402 нафарга кўпдир. Шунингдек, 1-синфга қабул қилинган болалар сони 7213 нафар.

Туманда “Йўл харитаси” доирасида Lesson Study усули бўйича 2та мактаб тажрибали мутахассисларнинг малакасини оширишга қаратилган захира маркази сифатида ташкил этилиб, фаолият кўрсатмоқда.

Япония таълим тизимида ўқитиш усулидан фойдаланиш ижобий натижаларни кўрсатмоқда. Мазкур лойиҳада иштирок этаётган умумтаълим муассасаларида 4-,9-синф ўқувчилари ўртасида таълим ютуқлари мониторинги ўтказилиб, жорий йили унинг натижаларига кўра, ҚР маориф вазирлиги сифатни таъминлаш қўмитаси топшириғига кўра, 67-сонли “Көмешбұлақ” умумтаълим мактаби энг яхши натижа кўрсатгани учун диплом билан тақдирланди.

Тумандаги 7та коллежда дуал таълим тизими жорий этилган. Мазкур илм даргоҳларида 9-синф ва умумтаълим мактаблари битирувчиларининг грант асосида таълим олиши, меҳнат қилиши учун кенг имкониятлар яратилган. Педагогик мутахассислик бўйича таҳсил олаётган ўқувчилар тумандаги мактабгача ва ўрта таълим муассасаларида тажриба орттирмоқдалар.

“Айнабулақ” мактабининг 600 ўринли янги биноси қурилиши давом этмоқда, 49-сонли Ш. Уалиханов номидаги мактабда тўла таъмирлаш ишлари якунланди. Жорий йилда жами 19та таълим муассасаси таъмирланди. Ўтган йили 1340 нафар ўқитувчи малака ошириш курсларидан ўтган бўлса, жорий йилда уларнинг сони 1500 нафарга етказилади.

Ўқувчилар турли спорт мусобақаларида фаол иштирок этишмоқда. Жумладан, вилоят “Миллий мактаб лигаси” мусобақасида вилоятдан 10та жамоа қатнашиб, улардан 7 нафари ғолибликни қўлга киритди. Тумандаги 45, 96, 14-сонли умумтаълим мактаблари ўқувчилари “Айбин – 2024” вилоят ҳарбий-ватанпарварлик йиғинида учта ўринни эгаллашди.

М. Ўразалиев номидаги умумтаълим мактаби ўқувчиси, ёш рассом Каусар Нурланқизи Туркияда тасвирий санъат бўйича ўтказилган халқаро болалар фестивалида бош совринни қўлга киритди.

Шунингдек, “Қозоғистон халқига” жамоат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 300 нафар болага бепул йўлланмалар тақдим этилди. Улар орасида республика ва вилоят миқёсидаги таълим мусобақалари ғолиблари, спорт ва санъат мусобақалари совриндорлари, кўп болали ва кам таъминланган оилалар фарзандлари бор. Шунингдек, жамғарма ҳомийлигида “Гавая”, “Машат Арасан”, “Қуаниш” оромгоҳларида 60 нафар боланинг дам олиши ташкил этилди.

Анжуман якунида ёш авлодга таълим-тарбия бериш борасида самарали хизмат кўрсатган бир гуруҳ ўқитувчиларга эҳтиром кўрсатилди. Жумладан, ҚР Маориф вазирлигининг “Ибрай Алтинсарин” кўкрак нишони билан 1-сонли Сайрам болалар мусиқа мактаби ўқитувчиси Н. Матвеева, 4-сонли мактаб-гимназия бошланғич синф ўқитувчилари Феруза Абубакирова ва Нафосат Акромова, 1-сонли мактаб-гимназия математика фани ўқитувчиси Ҳакимжон Пўлатов, ҚР Маориф вазирлигининг «Меҳнат фахрийси» медали билан “Комешбулақ” умумтаълим мактаби ўқитувчиси Гулайим Бухарбаева, Қ. Сатбаев номидаги умумтаълим мактабининг ўқитувчилари Сайдивали Тожиев ва Жавлонбек Убайдуллаев, туман ўқув-ишлаб чиқариш комбинати касб-ҳунар таълими ўқитувчиси Анвар Қодирқулов, туман ҳокимининг ташаккурномаси билан Н. Шўйинбаев номидаги умумтаълим мактаби бошланғич синф ўқитувчиси Гулнар Тулешова, Тўлебий номли мактаб математика фани ўқитувчиси Лаила Алжанова, “Шаттық” болалар боғчаси мудираси Азиза Бастикова, С. Сейфуллин номидаги мактаб-гимназияси ўқитувчиси Баян Шамаханова, “Сайрам” болалар боғчаси тарбиячиси Рўза Ержанова, Ал-Форобий номидаги умумтаълим мактаби инглиз тили муаллимаси Кермекас Жўрабек тақдирландилар.

З. МЎМИНЖОНОВ, 2024-09-03, 03:13 743
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.