26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бокс оламидаги юлдузларимиз ёғдуси

Европанинг Черногория мамлакатидаги Будва шаҳрида жорий йил 22 октябрдан 3 ноябрга қадар боксдан “Жаҳон чемпионати – 2024” ўтди.

Унда Қозоғистон жамоаси 17та совринни қўлга киритди. 25 нафар ёш боксчимиз куч синашган  нуфузли чемпионатда Қозоғистон жамоаси тарихида илк бор умумий ҳисобда биринчи ўринни эгаллади. Ватандошларимиз 6та олтин, 1та кумуш, 10та бронза медалини қўлга киритишди. Бўранбек Бексултан (51 кг), Тўрехан Сабырхан (67 кг),

Ўнер Сейилхан (71кг), Санжар-Али Бегалиев (75 кг), Елянур Турғанова (50 кг), Аружан Зейнўллаева (81 кг) жаҳон чемпионатининг ғолиблари (“олтин”) бўлишди. Турнирнинг дастлабки босқичида Шимкент шаҳри Енбекши тумани, Турдиобод мавзесида туғилиб ўсган Санжар-Али Бегалиев (75 кг) руминиялик Шуч Лайоштини, сўнгра булғор боксчиси Хашем Халилни енгди, кейинги босқичларда эса кубалик Эбдрю Ардилес, польшалик Фабиан Урбански, финалда  ўзбекистонлик рақиби Жаъфар Шаҳбозов (5:0) билан беллашди ва мутлақ ғалабага эришди. Ва шу тариқа  мамлакатимизнинг медаллар шодасини иккинчи олтин медаль билан бойитди. Биринчи олтин медаль Тўрехан Сабирханга насиб этди.

Миллатдошимиз Санжар-Али Бегалиевнинг ёрқин ғалабаларидан бири озарбайжонлик машҳур спортчи Аббас Агаларов хотирасига бағишлаб ўтказилган ёшлар ўртасидаги халқаро мусобақада (декабрь, 2023 йил) ҳам намоён бўлган эди. У халқаро мусобақа финалида 75 кило вазн тоифасида озарбайжонлик Миржалал Мирағаевни биринчи раундда нокаутга жўнатиб, олтин медаль соҳибига айланди. Ушбу турнирда Озарбайжон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Саудия Арабистонидан жамоалар ва Литванинг “Рояль” бокс клуби иштирок этган эди. 

Қозоғистон делегацияси мукофот тўла медаллар шодаси, жаҳон чемпиони деган нуфузли ном билан  ватанига қайтиб келди. Қувонарлиси, бу жаҳон чемпионатида қозоғистонликлар натижасини ҳеч ким такрорлай олмади ва ҳамюртларимиз жамоавий дастурда биринчи бўлишди! Ғалаба муборак!

Жаҳон рингларида, финал ўйинларида ғалаба қозонишга муваффақ бўлиб келаётган Санжар-Али Бегалиевни алоҳида муборакбод этамиз. Ота-онаси ва мураббийларига  раҳмат! 

Ғолиб спортчини Шимкент шаҳрида кенг жамоатчилик ва мухлислари қизғин кутиб олишди. Муҳим ғалабани қўлга киритган С. Бегалиев учун бу ғалабалар ҳали бошланиши, уни бундан ҳам катта ютуқлар кутмоқда. Унга доим ўз камарини муносиб ҳимоя қилиш ва муддатидан олдин ғалаба қозониш насиб этаверсин.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2024-11-07, 02:16 692
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.