26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Юракдаги масалалар қўзғалди

Ижтимоий ҳимояга муҳтож юртдошларимизнинг асосий қисми озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг қимматлашганидан норози. Президент Қ. Тўқаев нарх-навони барқарорлаштириш юзасидан Ҳукуматга зарур чора ва тадбирларни амалга оширишни топширган бўлишига қарамай, аҳвол ҳали-вери изга тушмаяпти. Масалан, қанд ва шакар нархининг ошгани. 

Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг кенгайтирилган йиғилишида ушбу масалага алоҳида тўхталган Давлат раҳбари ҳозирги кунда мамлакатимиздаги еттита қант заводининг тўрттасигина фаолият юритишини, қанд ва шакар танқислигига асосий сабаб, ҳукуматнинг тезкор равишда тегишли чоралар кўрмагани туфайли, дея таъкидлади. Бундай камчиликларга йўл берган  ҚР Савдо ва интеграция вазири Бахит Султанов ҳамда ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Ербўл Қарашукеевга хайфсан эълон қилди. 

Сўнгги тўрт йилда қанд лавлагиси етиштириладиган майдонлар 3 бараварга камайиб, республика аҳолисининг қандга эҳтиёжи, асосан, экспортга боғлиқ бўлиб қолгани ҳам ачинарлидир. 

Мутасадди давлат органлари йиғилишда айтилган гаплардан хулоса чиқариб, ўз фаолиятларини жонлантиришади, дея умид қиламиз.

 

 

Бахтиёр АНОРМАТОВ, Сариоғоч тумани ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси, 2022-07-15, 03:37 4102
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.