26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ватан ҳимоячилари куни нишонланди

Туркистон шаҳрида 7 май – Ватан ҳимоячилари куни нишонланди. ҚР ИИВ “Миллий гвардия”нинг 5574-сонли ҳарбий бўлимида ўтган ватанпарварлик тадбирида вилоят ҳокимининг ўринбосари Ертай Алтаев, вилоят маслаҳати раиси Нурали Абишов ҳамда вилоят полиция департаменти раҳбари Мурат Қабденов иштирок этиб, ҳарбийларни Ватан ҳимоячилари ҳамда Ғалабанинг 80 йиллиги билан қутлади.

Тантанада ҳарбий соҳа вакилларига мукофотлар топширилиб, эҳтиром кўрсатилди.

Маънавият ва ватанпарварлик тарғиб этилган шодиёнада “Миллий гвардия” бўлими аскарларининг ҳарбий намойиши ўтказилди. Шунингдек, ҳарбий техникалар кўргазмаси намойиш этилиб,  ватанпарварлик қўшиқлари куйланди.

Таъкидлаш жоизки, ўтган йили вилоятдан 5 мингга яқин ўғлон ҳарбий хизматга жўнатилган. Жорий йилда ҳам шунча йигит Қуролли кучлар сафини тўлдириши кутилмоқда.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2025-05-07, 03:41 312
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.