26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Юксалиш ҳақида ўйламоқ лозим

Давлат раҳбари Қ. Тўқаев 14 июль куни ўтган Ҳукуматнинг кенгайтирилган мажлисида ҳозирги геосиёсий аҳвол, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва муаммоларга атрофлича тўхталди. Президент мураккаб геосиёсий хавф-хатарга қарамай, республикамиз ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидлаб, иқтисодиёт 3,4 фоизга ўсганлигини маълум қилди. Лекин рўй бераётган пулнинг қадрсизланиши нарх-навога таъсир қилаётганини ҳам яширмади. 

Қатор муҳим масалаларга атрофлича тўхталган Давлат раҳбари Қозоғистонда йўл қурилишида ишлатиладиган барча материаллар мавжуд бўлса-да, салоҳиятдан тўкис фойдаланилмаётганини айтди. Зарур вақтда маҳсулот баҳоси сунъий равишда оширилишига “кимлардир” манфаатдорлигини ҳам очиқ айтди. Шу сабабли, яқин вақт ичида қурилиш материаллари ишлаб чиқарадиган янги корхоналар очишни топширди.

Йўл бўйларида замонавий хизмат кўрсатиш ўринлари очиш давр талаби эканлиги ҳам таъкидланди. Умуман, Президент автойўл соҳасини тубдан ислоҳ қилиш зарурлигини айтди. 

Тўғри, вилоятимиздаги асосий йўллар “Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой” лойиҳаси доирасида қониқарли ҳолатга келтирилди. Лекин хизмат кўрсатиш сифати, ички йўллар аҳволи кўнгилни хира қилади. 

Вақт ҳам, замон ҳам бир жойда турмайди. Шундай экан, биз ҳам фақат олға интилишимиз, юксалиш ҳақида қайғурмоғимиз зарур. Шундагина кўзланган олий мақсад – Янги Қозоғистонни барпо этиб, келажак авлод олдида юзимиз ёруғ бўлади.

Мирғани МАҲКАМБОЕВ, “Югдорстрой” МЧБ директори, 2022-07-15, 21:11 6467
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.