26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сиёсий ислоҳотлар давлат равнақи учун

Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жўмарт Кемелули жорий йилги Мактубида барча соҳаларни қамради.

Улар орасида таълим соҳасида мактабгача таълимни такомиллаштириш, педагоглар малакасини ошириш, аттестацияга эътибор қаратиш, ўрта таълимни яхшилаш, 3 сменали мактабларни истисно қилиш мақсадида 2025 йилгача 800та мактаб қурилишини маълум қилди. Шунингдек, Давлат раҳбари қишлоқ хўжалигини ривожлантириш мақсадида ҳудудлардаги фойдаланилмаётган ерларни давлатга ўтказишни жонлантириш, тадбиркорларга имкон қадар тезроқ бериш, уларни қўллаб-қувватлаш, сувдан унумли фойдаланиш каби масалаларга тўхталди. Давлатимизнинг транзит салоҳиятини ошириш борасида вазифалар белгиланди. 

Жорий йил навбатдан ташқари президентлик сайлови ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилингани, президентлик муддати 7 йилга узайтирилгани, ҳар қандай ислоҳотларни амалга ошириш учун 7 йил етарли экани айтилди. Бундан ташқари, 2023 йилнинг биринчи ярмида Парламент ва маҳаллий маслаҳатлар сайлови ўтказилиши маълум қилинди. Мактубда белгиланган вазифалар билан бир қаторда янги адолатли Қозоғистонни барпо этиш тўғрисидаги таклифлар, фикр-мулоҳазалар, аниқ қарорларни қўллаб-қувватлайман.

Зуппархон ЧОЛДОНОВ, Туркистон вилоят Жамоат кенгаши аъзоси., 2022-09-06, 20:14 6112
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.