26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Президент мандатини чеклаш халқ ишончини оширади

Қозоғистон Республикаси палаталарининг қўшма мажлисида Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон халқига “Адолатли давлат. Ягона миллат. Фаровон жамият” номли навбатдаги Мактубини йўллади.

Янги Қозоғистонни бирга қуришда халқ бирлиги ва тизимли ислоҳотлар мамлакатимиз тараққиётининг мустаҳкам пойдеворидир. Мактубда таъкидланган бешта йўналишдан ташқари, Давлат раҳбарининг дастлаб Президент сайловини, сўнг Парламент Мажлиси ва барча даражадаги маслаҳатларнинг сайловини ўтказиш тўғрисидаги таклифини қўллаб-қувватлайман.

Қасим-Жўмарт Тўқаев жорий йилда навбатдан ташқари Президент сайловини ўтказишни таклиф қилди.

– Мен учун давлат манфаати ҳамма нарсадан устун. Шу сабабли ўзимнинг ваколатли муддатимни қисқартиришга ва навбатдан ташқари президентлик сайловида қатнашишга тайёрман. Бундан ташқари, мен кўп фикрлашиб, Президент мандатини бир марталик 7 йиллик муддат билан чеклашни таклиф қиламан, қайта сайланиш ҳуқуқисиз, – деди Қасим-Жўмарт Кемелули.

Шунингдек, Президент Мажлис ва барча даражадаги маслаҳатлар сайловларини келгуси йилнинг биринчи ярмида ўтказишни таклиф қилди. Натижада Президент, Парламент, Ҳукумат сингари асосий сиёсий институтларнинг барчаси янгиланади. Кўламдор сиёсий ўзгаришларни халққа ошкора, одилона эълон қилиш шаффофлик меъёрлари асосида амалга ошади. Дарҳақиқат, Президентлик муддатини чеклаш – халқнинг ишончини оширади. 

Умуман, Адолатли Қозоғистонни барпо этишда туб ва атрофлича ислоҳотларни самарали амалга ошириш учун халқнинг янги ишонч мандати зарур. Адолатли Қозоғистонни барпо этиш бошланди. Унинг тамал тошини қўйиш ҳар бир қозоғистонликнинг фуқаролик бурчидир.

Бадриддин НИШОНҚУЛОВ, вилоят маслаҳати депутати, 2022-09-13, 02:00 6045
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.