26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Фуқаролар қабули: муаммо ва ечим

Тўлебий тумани ҳокими Т. Телғараев  маслаҳат депутатлари, “AMANAT”  партиясининг туман филиали вакиллари, соҳа раҳбарлари иштирокида фуқароларнинг шикоят ва арзларини тинглади.

 Қабулга келган А. Исабаев қишлоқда  мол йўқолаётгани, ўғриларни қўлга олишда полиция  ожизлик қилаётганини айтса, А. Аширбаев ва А. Спабековлар электр, йўл ва сув масаласини ҳал этиш  ҳали-ҳануз пайсалга солиб келинаётганидан арз қилишди.

Улар кўтарган муаммолар бўйича ҳам тегишли чоралар белгиланди. 

С. Алтаев Кўксаёқ овулида уяли телефон компаниялари антенналарини одамлар истиқомат қилаётган жойларга яқин ўрнатаётгани ва уларнинг инсон саломатлигига таҳдид солаётганидан ташвиш билдирди.

Болалар уйида тарбияланган А. Қудиярова ёлғиз  боласи билан турар-жой тополмай қийналаётганини айтди. Партия  етакчилари бу масалада ҳам ёрдам берилишини маълум қилишди. 

Шу кунги қабулга 30 одам келди, кўтарилган 3 масала ер, 10таси уй-жой, 2таси таълим, 12таси ичимли сув, йўл, газ, электр  муаммоларига оид бўлди. 3та масала шу  ернинг ўзида ҳал этилди. 

Шунингдек, қабулда Н. Қаржаубаевнинг сув таъминоти юзасидан аризаси кўрилиб,  мутасаддиларга топшириқлар берилди. 

  Учрашувга олис қишлоқлардан ҳам муаммоси ҳал бўлмаётган одамлар етиб келишди ва  ушбу фирқанинг ҳақиқатан ҳам халқ  учун қайғурадиган ягона  партия эканлигига амин бўлишди.

Тўлебий тумани ҳокими қабулига кириш истагидаги фуқаролар 8(72547)6-13-70 телефон рақами орқали  мурожаат қилишлари мумкин. 

2023-01-26, 03:13 2006
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.