26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Таълим муассасаларига лицензиялар

Минтақавий алоқалар хизматида ўтган матбуот анжуманида Туркистон вилоят Таълим соҳасида сифатни таъминлаш департаменти раҳбарининг вазифасини бажарувчи Жанар Қасимова 50га яқин таълим муассасига лицензия берилганини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, 2022 йилда лицензия ва лицензияга илова олиш тўғрисида 320та ариза берилган. Ундан 92таси қаноатлантирилиб, малака талабларига жавоб бермаган 228таси рад этилган.

– Янги очилган 45та таълим муассасасига лицензия ва лицензияга иловалар берилди. Унинг 2таси давлат тасарруфи, 43таси эса хусусий мактаб. 37та лицензияга илова берилди. Лицензия ва лицензияга иловани қайта расмийлаштириш бўйича 13та ариза берилди. Улардан 9таси расмийлаштирилиб, 4таси рад этилди. Рад этилишининг асосий сабаби – ҳужжатлар рўйхатининг тўлиқ тақдим этилмаганлигидир. Бундан ташқари, 54та муассаса – 32 болалар боғчаси ва 22та мактаб давлат аттестациясидан ўтди, – деди Жанар Сатибалдиқизи.

“Қулай мактаб” дастури бўйича 63та таълим муассасасида мониторинг юритилди. Маҳаллий ижро органларига қурилиш жойи ва ажратилган ер майдони бўйича тавсиялар берилди. 

Педагогик одоб-ахлоқ ва педагогларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича консультатив-маслаҳат органининг иш режасига мувофиқ, 17та масала муҳокама қилинди. Шу жумладан, таълим муассасалари раҳбарларини интизомий жавобгарликка тортиш учун маҳаллий ижро органларига тавсиялар берилган. Чунончи, 3та таълим муассасаси раҳбари интизомий жавобгарликка тортилди.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2023-02-02, 03:11 1851
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.